Толибон Афғонистон хавфсизлик хизматининг 18 та ходимини ўлдирди

0
799
манба: AFP File photo

Расмийларниг хабар беришича, 17 июнь чорчанба куни Толибон жангчилари мамлакат шимолидаги иккита назорат пунктига ҳужум қилишган ва Афғонистон хавфсизлик хизматининг 18 нафар ходимини ўлдиришган.

Ушбу ҳужумларнинг бири Жавезжан провинсиясидаги Маруф Азар номли назорат пунктида амалга оширилган бўлиб, унда ҳукумат хавфсизлик хизматининг 12 нафар аъзоси ҳалок бўлган, яна тўрт нафар ходим Толибон томонидан асирга олинган. Шунингдек, Толибоннинг ҳам 5 нафар жангчиси ҳам ўлдирилган.

Афғонистон Мудофаа вазирлиги ушбу ҳужум бўлганини тасдиқлаган ва қурбонлар орасида ўзининг олтита аскари ҳам борлигини маълум қилган. Толибоннинг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид қурбонларнинг сони бундан ҳам кўпроқ эканлигини таъкидлаган.

Толибоннинг иккинчи ҳужуми Қундуздаги ҳарбий лагерга уюштирилган. Тахминан беш соат давом этган мазкур жангда олти нафар аскар ўлдирилди, дея хабар берди маҳаллий ҳукумат аъзоси Аминулло Иддин. Қундуздаги жангни армия матбоут котиби Ҳади Жамол тасдиқлаган ва Толибоннинг ҳам 4 та жангчиси ўлдирилганини айтган.

Ушбу сўнгги ҳужумлар ҳозирги Толибон ва Афғонистон ҳукумати тинчлик ўрнатиш бўйича музокараларга яқин келаётган бир пайтда содир бўлди. Анчадан бери кечиктирилиб келинаётган мазкур музокаралар икки тарафнинг маҳбуслар алмашинуви якунланганидан кейин бошланиши кутилмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг