Буюк Британияда коронавирус вакцинасини одамларда синовдан ўтказиш шу ҳафтада бошланади

0
719
манба: Shutterstock

Лондоннинг “Қироллик университети” олимлари ўзларининг коронавирусга қарши вакциналарини одамларда синовдан ўтказиш учун шу ҳафтада рухсат берилишига умид қилишмоқда.

Ушбу вакцинани ишлаб чиқариш учун янги қурилмалар керак бўлмайди, балки одатий жиҳозларнинг ўзи кифоя қилади. Шунигдек, бу вакцинани ишлаб чиқариш анча арзонга тушади, унинг ҳар бир дозаси атиги 3.76 доллар туради.

Буюк Британия ҳукумати вакцинани яратиш ва уни синовдан ўтказиш ишлари учун 18.5 миллион фунт миқдорида маблағ ажратган бўлса, хусусий сектор вакиллари яна 5 миллион фунт беришган.

“Қироллик Коллежи” олимларининг айтишича, ушбу янги вакцина одам организмига укол орқали жуда оз миқдорда – бир грамнинг мингдан бири миқдорида киритилади ва у кўпайишни бошлайди. Шундан сўнг вакцина организмдаги ҳужайраларнинг коронавирус ҳужайралари юзасида бўладиган оқсилларни ишлаб чиқаришни бошлашига сабаб бўлади. Оқсиллар етарлича кўп миқдорда пайдо бўлгач, улар иммунитет тизимининг коронавирусни аниқлаб, уни хавфсизлантиришига имкон яратди.

Олимлар жамоасининг раҳбари Робин Шаттокнинг маълум қилишича, ушбу вакцинанинг жуда оз миқдори бир кишига етарли бўлади ва унинг бир литри 200 миллион одамга етиши мумкин.

“Бу жуда жуда оз миқдордаги доза ҳисобланади. Бу нафақат хавфсизлик нуқтаий назаридан жуда яхши, балки ишлаб чиқариш борасида ҳам осонликни келтиради”, дейди Робин.

Ушбу вакцинанинг ҳайвонларда ўтказилган синовлари яхши натижа берди. «Қироллик Коллежи» олимлар жамоаси одамларда синов ўтказиш учун икки кунда рухсат берилишини кутишмоқда. Биринчи босқичида вакцина 120 кишида синовдан ўтказилади. Шундан кейин яна 6000 кишида вакцинани текшириш режалаштирилган.

“Ҳозида вакцинамизни 5 миллион дозада ишлаб чиқаришга етадиган маблағимиз бор. Бу 2.5 миллион кишига, яъни мамлакатиздаги тиббиёт соҳасида ишловчиларнинг барчасига етади. Лекин, агар талаб қилинса, биз Буюк Британиядаги барча катта ёшлиларни вакцина билан таъминлаш имкониятига эгамиз”, дейди Шатток.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг