Путин Россия коронавирусга қарши курашда АҚШдан яхшироқ ҳаракат қилаётганини айтди

0
575
manba: TimesLIVE

14 июнь куни президент Владимир Путин руслар коронавирусни АҚШдан кўра яхшироқ назорат қилаётганини ва Россияда ушбу касаллик туфайли вафот этганлар минимал даражада эканлигини таъкидлади.

Айни пайтда Россияда коронавирусни юқтириб олганлар 528 964 кишини ташкил қилмоқда. Бу билан Россия дунёда COVID-19 тарқалиши бўйича АҚШ ва Бразилиядан кейинги учинчи ўринда турибди. Аммо,бу мамлакатда 6948 киши COVID-19 қурбони бўлган холос ва бу бошқа кўплаб давлатларга нисбатан анча камдир. Масалан,АҚШда ҳозиргача 115 мингдан зиёд одам коронавирусдан вафот этган.

“Биз анча осонлик билан иш олиб бормоқдамиз ва коронавирус инқирозидан ишонч билан,кам зарар кўрган ҳолда халос бўлмоқдамиз.Лекин,Қўшма Штатларда бундай бўлмаяпти”, дейди Путин.

Путиннинг айтишича,Россия ҳукумати коронавирус инқорози билан АҚШ ҳукуматига нисбатан анча яхши курашмоқда.Чунки,Россияда марказий ва ҳудудий ҳукуматлар бир жамоа бўлиб,ҳеч қандай келишмовчиликларсиз иш олиб бормоқда, АҚШда эса бунинг акси содир бўлмоқда.

“Мен Россия маъмуриятидаги бирор одамнинг президент ёки ҳукумат буйруқларини бажармаслигини тасаввур қила олмайман. Менинг фикримча, АҚШдаги муаммо партиянинг манфаатлари одамларнинг, жамиятнинг манфаатларидан устун қўйилишидир”, дейди Владимир Владимирович.

Шунингдек,Россия преизденти ушбу интервюсида конституцияга ўзгартиришлар орқали ўзининг диктаторлигини мустаҳкамоқчилиги борасидаги айбловларни рад этди. У ушбу ўргартиришлардан сўнг давлат бошқарувида парламентнинг роли янада ошишини айтган.

Маълумот учун,Россияда конституцияга ўзгартириш киритиш учун 25 июлда умумхалқ овоз бериш жараёни бўлиб ўтади.Агар бу ўзгартиришлар халқ томонидан маъқулланса, 1999 йилдан бери Россияни бошқариб келаётган 67 ёшли Путин 2024 йилда ваколати тугагач яна икки марта президентликка ўз номзодини қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг