Афғонистонда яна иккита ҳужум уюштирилди. 18 киши ҳалок бўлди

0
647
манба: AFP

Афғонистонда иккита ҳарбий ҳаракатлар оли борилди ва оқибатда 18 киши ҳалок бўлди,дея хабар берди маҳаллий ҳукумат вакили шанба куни.

Толибон 17 июнь оқшомида Афғонистоннинг ғарбида жойлашган Гор ҳудудидаги полиция назорат пунктига ҳужум қилди. Бу ҳужумда 10 нафар полция офицери ҳалок бўлган. Пасабанд туманидаги қишлоқлардан бирида ҳам бир нафар полиция ходими жароҳат олди ва уларнинг яна бири ҳамон қидирилмоқда. Полиция ушбу ҳужумлар учун Толибонни айбламоқда, чунки бу ер Толибон назоратидаги ҳудуд ҳисобланади. Аммо, Толибон ҳужумларга изоҳ берганича йўқ.

Шунингдек,Шарқий Ҳост вилоятининг Али Шер туманида милтиқ билан қуролланган номаълум шахс камида 8 кишини отиб ўдирган.Полиция матбуот котибининг маълум қилишича,мазкур ҳужумда ўтган йили парламент сайловларида номзод сифатида қатнашган Абдул Валий Ихлос ҳам ҳалок бўлган. Ҳост вилоятидаги ҳужумлар учун ҳам ҳали ҳеч ким жавобгарликни бўйнига олмади.

Афғонистонда сўнгги ҳафталарда ҳарбий ҳаракатлар кескин кўпайди. Уларнинг кўпчилигини ИШИД билан алоқаси бўлган маҳаллий гуруҳ уюштирмоқда. Масалан,ушбу гуруҳ томонидан жума куни пойтахт Қобул шаҳридаги масжид портлатилди ва унда тўрт киши,хусусан имом ҳам ҳалок бўлди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг