ОАВ:АҚШ давлат котиби Майк Помпео хитойлик дипломат билан муаммоларни муҳокама қилади

0
242
manba: Reuters India

ОАВларда хабар берилишича, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитойнинг юқори мартбали дипломати билан Гавайида учрашиб,икки давлат ўртасидаги бир қанча муамоларни муҳокама қилади.

Гонгконгда чоп этиладиган “Morning Post” газетасининг ёзишича,ушбу музокараларга Хитойдан Коммунистик партия аъзоси Янг Жиечи вакил қилиб юборилади.

Ҳозирда дунёнинг энг йирик иқтосодига эга икки давлати бўлган АҚШ ва Хитой ўртасида турли келишмовчиликлар юзага келмоқда ҳамда уларнинг муносабатлари таранглашмоқда. Сўнгги ойларда Майк Помпео Хитойни коронавирус эпидемиясининг келиб чиқишидан тортиб, Гонгконгдаги янги сиёсат ва уйғурларга қилинаётган зулмгача бўлган бир нечта ҳаракатларда танқид қилиб келмоқда.

Ўтган ойда Помпео Хитойни вирус ҳақидаги маълумотларни яширганликда айблади.Унинг сўзларига кўра, агар Хитой коронавирус борасида ошкоралик сиёсатини юритганда ушбу пандемиянинг олди олинган ва юз минглаб одамлар ўлмаган бўларди. Шунингдек, Помпео Хитойнинг Гонгконгда жорий қилмоқчи бўлаётган янги хавфсизлик қонуни ушбу автоном давлат учун “ўлим қўнғироғи” эканлигини таъкидлаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам Хитой билан алоқалар янада ёмонлашиши мумкинлигини айтган эди.

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг