Бразилия коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди

0
632
манба: US News & World Report

12 июнь куни Бразилияда коронавирусга чалинганлар сони Буюк Британиядаги касаллардан ошиб кетди. Бу билан Бразилия коронавирус тарқалиши бўйича дунёда иккинчи ўринга кўтарилди.Айни пайтда бу рўйхатда АҚШ “пешқадам” бўлиб турибди.
Бразилияда 12 июнь куни 25 982 киши коронавирусни юқтириб олгани маълум бўлди ва яна 909 киши бу касаллик қурбонига айланди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳозирда Бразилияда касалланганларнинг умумий сони 828 810 кишини,қурбонлар сони эса 41 828 кишини ташкил қилмоқда. Шунингдек,365 063 киши коронавирусдан тузалган бўлиб, 421 919 киши касалхоналарда даволанмоқда.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг