Эронда коронавирусга чалинганлар 180 мингдан ошиб кетди

0
249
манба: AFP

Эронга коронавирус февраль ойида кириб келганди. Шу пайтгача мамлакатда 180 мингдан ортиқ одам бу вирусни юқтириб олди, дея хабар берди расмийлардан бири 11 июнь куни.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Сима Садатнинг маълум қилишича,Эронда ўтган бир сутка давомида 2238 кишига коронавирус ташхиси қўйилган ва 78 киши вафот этган. Бу билан касалланганлар сони 180 156 тага, ўлганлар сони эса 8584 кишига етган.

Бу статистика эълон қилингач Эрон президенти Ҳасан Руҳоний аҳолини коронавирус тарқалишига қарши берилган кўрсатмаларга амал қилишга чақирди.

“Агар ҳамма соғлиқни сақлаш борасидаги кўрсатмаларга яхшилаб амал қилса,барча фаолият турларининг иш бошлашига рухсат берилиши мумкин бўлади. Биз аста-секин ва босқичма босқич бизнес фаолиятига рухсат бермоқдамиз. Чунки,агар тезкорлик билан кўп ишларга рухсат берсак, одамларимиз коронавирус даври ўтди, деб ўйлаб қолишади ва бу бизга катта муаммо туғдиради. Биз бундай бўлишини хоҳламаймиз”, деган Руҳоний телевизион чиқишида.

Эронда коронавирус кириб келган пайтда ҳукумат унинг тарқалишига қарши курашда қийинчиликларга дуч келди ва мамлакат тез орада Яқин Шарқдаги вирус энг кўп тарқалган мамлакатга айланди. Шунга қарамай, Эрон апрел ойидан бошлаб ўзининг иқтисодиётини йўлга қўйиш учун аста-секинлик билан чекловларни бекор қила бошлади. Шундан кейин вирус тарқалиши яна авж олди. Аммо,ҳукумат касалланганлар сонининг кўпайиши текширувлардан ўтаказилаётган одамларнинг кўплиги билан боғлиқ эканлигини таъкидлаган.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг