Олимлар:”Коронавирус 10 соат ичида касалхонадаги барча одамларга тарқалиши мумкин”

1
450
File Photo

Буюк Британиялик тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, COVID-19 касалхонадаги барча одамларга юқиши учун фақат 10 соатгина вақт кетади холос. Шунингдек, “University College London” ва “Great Ormond Street Hospital” даги олимларнинг аниқлашича, коронавирус жисмлар юзасида 5 кунгача сақланиб қолиши мумкин. Бу маълумотлар коронавирус беморлари мавжуд бўлмаган шифохоналарда ҳам тиббиёт ҳодимларининг гигиена талабларига қатъий амал қилишлари ва дезинфексия ишларини доимий олиб боришлари зарурлигини кўрсатади.

“University College London” ва “Great Ormond Street Hospital” олимлар жамоаси вируслар тарқалишини текшириш учун тадқиқот олиб боришди. Улар одамлар орасида тарқалмайдиган бир вируснинг ДНК сини бир миллилитр сувга аралаштиришди ва бу сувни касалхонадаги изоляция қилинган хонадаги крават устига қуйишди.Ўн соат ўтгандан кейин шу нарса маълум бўлдики, ушбу вирус намуналари касалхонанинг ушбу биноси ичидаги одамларнинг 41 фоизига етиб борган. Вирус намунаси ётоқларда, эшик тутқичларида, болаларнинг ўйинчоқларида ва китоблар юзасида аниқланган. Ушбу тадқиқот уч кундан кейин яна бир марта амалга оширилганда вируснинг тарқалиш даражаси 59 фоизга кўтарилган.

Олимларнинг айтишича, COVID-19 ушбу тадқиқотдаги вирусдан тезроқ тарқалади. Чунки коронавирус касалланган одам аксирган ёки йўталганда ҳаво томчилари орқали бошқа одам юқади ва таркибида коронавирус бўлган одам сўлаги ёки бурундан келадиган суюқлик бу тадқиқотдаги сувдан кўра анча ёпишқоқроқдир.

“Бу ўрганишлар натижасида коронавируснинг тарқалишида жисмлар юзасининг роли ва қўлни доимо ювиб тозалаш муҳим эканлигини кўрсатди”, дейди ушбу тадқиқотда қатнашганлардан бири Лена Сирик.

Аввалроқ “New English Medical Record Journal” да чоп этилган тадқиқотда коронавирус пластмасса ва темир юзасида 72 соатгача сақланиб қолиши маълум бўлганди.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

1 Фикр

  1. […] Buyuk Britaniyalik tadqiqotchilarning fikriga ko`ra, COVID-19 kasalxonadagi barcha odamlarga yuqishi uchun faqat 10 soatgina vaqt ketadi xolos. Shuningdek, “University College London” va “Great Ormond Street Hospital” dagi olimlarning aniqlashicha, koronavirus jismlar yuzasida 5 kungacha saqlanib qolishi mumkin. Bu ma`lumotlar koronavirus bemorlari mavjud bo`lmagan shifoxonalarda ham tibbiyot hodimlarining gigiena talablariga qat`iy amal qilishlari va dezinfeksiya ishlarini doimiy olib borishlari zarurligini ko`rsatadi. […]

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг