Хитой CОВИД-19 вакцинасини ишлаб чиқишда глобал ҳамкорликни кучайтиришга интилмоқда

0
489
манба: Reuters

Маълумотларга кўра, Хитой янги COVID-19- короновирусга қарши вакциналар ишлаб чиқишда катта куч сарфламоқда, хитойлик тадқиқотчилар 5 та клиник синовларни ёки бутун дунё бўйлаб ўтказилган коронавирус вакцинасига оид клиник синовларнинг тенг ярмини амалга оширишга мувоффақ бўлишган. .

Президент Си Цзинпин ўтган ой Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида сўзлаган нутқида Хитой томонидан ишлаб чиқариладиган вакциналар глобал ижтимоий фаровонлик учун муҳим рольўйнашини таъкидлаб ўтган. Пекин мазкур вакциналарни бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқаришда ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилаётганини билдирган.

«Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқиш янги турдаги бу вирусни енгишда ҳали ҳам асосий стратегиямиз бўлиб қолмоқда», дейди Пекинда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Фан ва технологиялар вазири Ванг Жиганг.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ўтган ойнинг ўзида Хитой раҳбари кейинги икки йил ичида COVID-19 билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда, айниқса ривожланаётган мамлакатларга ёрдам бериш учун, 2 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам ваъда қилган.

 

manba

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг