Франция ҳарбийлари Ал-Қоиданинг Шимолий Африкадаги раҳбарини ўлдирди

0
449
манба: Al Jazeera

Франциянинг жума куни берган хабарларига кўра, Ал-Қоиданинг Шимолий Африкадаги етакчиси Абдулмалик Друкдел Мали давлатида олиб борилган операцияда ўлдирилди. Друкдел етти йилдан бери Франция томонидан қидирилаётган муҳим шахс эди.

“Франция армияси кучлари 3 июнь куни Шимолий Малида бўлиб ўтган операция давомида маҳаллий ҳамкорлар ёрдами билан Ал-Қоиданинг Мағрибдаги амири Абдулмалик Друкдел ва унга яқин бўлган бир қанча шерикларини ўлдирди”, деб ёзди Франсия Армия Кучлари вазири Флоренс Парли ўз Твиттер саҳифасида.

Аммо, Абдулмаликнинг ўлими “Исломий Мағрибдаги Ал-Қоида” томонидан ҳозирча тасдиқланмади. Асли Жазоирдан бўлган Друкдел Шимолий Африкадаги энг тажрибали жангчилардан бири бўлган. У 2013 йилгача Ал-Қоиданинг Мали шимолида олиб борган барча жангларида қатнашган. Шу йили Франция ҳарбийлари ушбу ҳудудга кириб келган ва бу ердаги жангариларни Саҳел ҳудуди бўйлаб тарқатиб юборган.

Шундан кейин Друкдел Жазоир шимолидаги тоғларда яшириниб юрган, деб ҳисобланади. “Исломий Мағрибдаги Ал-Қоида” ташкилоти бу минтақадаги асосий етакчи куч бўлган ва бир қанча ҳужумларни уюштирган. 2013 йилда бу гуруҳ бўлинган ва унинг кўплаб жанчилари ИШИД га қўшилиб кетишган. Ўша пайтда ИШИД Ироқ, Сурия ва Ливияда маълум ҳудудларни ўз назоратига олганди.

Шу пайтгача “Исломий Мағрибдаги ал-Қоида” гуруҳи Шимолий Африканинг чўлларидаги Саҳел ҳудудида ҳаракатларини давом эттириб келди. У Малида туриб Ливия ва Тунисдаги фаолиятига эътибор қаратди. Бу гуруҳ ИШИД кучсизлангандан кейин унинг жангариларини ўз сафига қўшиб олишга уринди.

Флоренс Парли Друкделни Ал-Қоиданинг бошқарув қўмитаси аъзоси эканлигини таъкидлаган. У аввалроқ Франсия ҳарбийлари ва маҳаллий армияни қўллаб-қувватлаш учун Шимолий Африкага бошқа Европа мамлакатларидан 100 га яқин махсус кучлар жўнатилишини айтганди.

“Бизнинг кучларимиз маҳаллий ҳамкорлар билан биргаликда бундай гуруҳларни тўхтовсиз таъқиб этишда давом этади” дейди Парли.

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг