Пентагоннинг собиқ раҳбари:”Трамп Американи бўлиб ташлашга ҳаракат қиляпти”

0
518
manba: Arab news

3 июнь куни Пентагоннинг собиқ раҳбари Жеймс Маттис президент Дональд Трамп ҳақида бир қанча танқидларини айтиб ўтди. У Трампни Америка халқини “бўлиб ташлаш”га уринаётганликда ва мамлакатга “ақл билан етакчилик қилолмаётганликъда айблади.

Шунигдек, 2018 йилда истеъфога чиққан Маттис қоратанли Жорж Флойднинг ўлдирилишидан кейин юзага келган намойишларни қўллаб-қувватлашини ҳам таъкидлаган.

“Мен ҳаётим мобайнида кўрган раҳбарлар орасида Америка халқини бирлаштиришга уринмаётган биринчи президент Дональд Трампдир.У ҳеч бўлмаса одамларни бирликка чақираётгандек кўринишга ҳам уринмаяпти.Трамп бунинг ўрнига бизни бўлишга уринмоқда.Биз мамлакатимиз уч йилдан бери ақл билан бошқарилмаганининг оқибатини кўряпмиз” дейди Маттис.

Маттиснинг айтишича,у Трампнинг ўтган ҳафтада умумхалқ намойишларини уюштирган Америка халқига ҳарбий куч ишлатиш билан таҳдид қилганидан жаҳли чиққан ва даҳшатга тушган.Ушбу намойишлар 25 майда қоратанли Жорж Флойднинг полиция офицери томонидан ўлдирилганидан кейин бошланганди.Ирқчиликка қарши дастлабки намойишлар АҚШнинг кўп ҳудудларида тинч ўтганди.Аммо,кейинчалик баъзи штатларда одамлар дўконларни талон-тариж қилишни ва зўравонликларни бошладилар.

Маттис намойишчиларнинг адолат талаб қилишлари барчани бирлаштириш учун бўлган ижобий ҳаракатлигини таъкидлади ва душанба куни Трампнинг Оқ Уй яқинидаги черков олдида суратга тушишига шароит яратиш учун тинч ўтаётган намойишларни бостиришда ҳарбий куч ишлатилганини жиддий танқид қилди.

“Мен 50 йил аввал армия сафига кирганимда Конституцияни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилишга қасам ичганман.Мен бундай қасамни ичган ҳарбийларнинг қандай вазият бўлишидан қатъи назар фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқини бузишларини ҳеч қачон тасаввур қилмаганман.Ҳарбийларнинг сайланган қўмондоннинг суратга тушиши учун бундай ҳаракатларни амалга очиришлари айнан фуқароларнинг ҳуқуқини бузишдир” деди Маттис.

 

манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг