Россия: Путин конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича референдум 1 июль куни бўлиб ўтишини маълум қилди

0
249
Фото: Reuters

Душанба куни Россия президенти Владимир Путин коронавирус пандемиясига қарамай, 1 июлда конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича овоз бериш бўлиб ўтишини маълум қилди. Ушбу ўзгартириш президентлик муддатини узайтириш ҳақида бўлиб, агар у амалга ошса, 2024 йилда ваколати тугайдиган Владимир Владимирович Россия президентлигига яна икки марта сайланиб,2036 йилгача тахтда қолиш имкониятига эга бўлади.

Бир неча кун аввал тиббиёт ходимлари Россияда коронавируснинг авж нуқтаси ўтиб бўлганини айтишганди. Аммо, ҳозирги кунда ҳам бу мамлакатда ҳар куни минглаб одамлар вирусга чалинмоқда.

“Пандемия билан боғлиқ вазият яхшиланган сари нормал ҳаётга қайтар эканмиз, конституцияга тузатишлар киритиш борасидаги ишларни ҳам ўйлаб кўришимиз зарур” деди Путин сайлов ва тиббиёт расмийлари билан бўлган видеомулоқотда.

Россия президенти расмийларнинг конституциявий референдумни 1 июль куни ўтказиш ҳақида берган таклифларини маъқуллаган ва ташкилотчиларга овоз бериш жараёнида одамларнинг соғлигини асраш биринчи ўринга қўйилиши кераклигини таъкидлаган.

Москвадаги оппозиция етакчиси Любовь Соболь ва унинг шериги Алексей Навалний референдумни июль ойида ўтказиш ҳақидаги қаорни қаттиқ танқид қилган.

“Бу мамлакатимизнинг асосий қонуни ҳисобланади. Путин инсонлар ҳаётини хавфга қўйишга тайёр” деди Любовь.

Аслида конституциявий ислоҳотларга овоз бериш шу йилнинг 22 апрель кунига белгиланган эди. Аммо, Россияда коронавирус авж олиб кетгани учун бу жараён кейинга қолдирилди.

Россияда коронавирус билан касалланиш бўйича ҳамон рекордлар янгиланиб келмоқда.Душанба куни 9035 кишига коронавирус ташхиси қўйилган бўлиб,беморларнинг умумий сони 414 878 тага етди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг