Россия икки ҳафтада ичида коронавирус вакцинасини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.

0
991
Фото: REUTERS/Maxim Shemetov

Ҳозирда дунёдаги дори ишлаб чиқарувчи компаниялар коронавирус пандемиясига қарши дори ва вакцина яратишга шошилмоқдалар. Бугунги кунга келиб глобал миқёсда 364 минг киши коронавирус қурбонига айланди.

Рус олимлари икки ҳафта ичида коронавирусга қарши вакцинанинг синов жараёнини бошлашни режалаштирмоқда, дея хабар берган Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги 30 май куни.

Ҳозирда Россияда коронавирус билан касалланганлар 400 мингдан ошди ва мамлакат коронавирус тарқалиши бўйича дунёда АҚШ ва Бразилиядан кейин учинчи ўринда турибди.

Кремль расмийларининг айтишича, коронавирусни енгиш учун Россияда 50 га яқин турли вакциналар устида иш олиб борилмоқда.

“Биз вакцина синовларини келаси икки ҳафта ичида олиб боришни мақсад қилганмиз” дейди Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко.

Унинг айтишича, ушбу синовларда қатнашиш учун кўнгиллилар танлаб олинган.

Бундан ташқари Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусни даволаш учун авифавир деб номланган дори воситасини ишлатишга рухсат берган. Бу дори фавипавир номли препарат асосида яратилган.

Айни пайтда дунёда коронавирусга қарши 10 га яқин вакцина инсонларда синовдан ўтказилмоқда. Мутахассисларнинг тахминларига кўра, хавфсиз ва самарали вакцинани яратиш учун 12 ойдан 18 ойгача вақт керак бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг