Саудиядаги масжидлар намозхонларни қабул қилишга тайёр

0
258
Фото: SPA

29 май жума куни Саудия Арабистони Исломий ишлар вазири Шайх Абдуллатиф Ал-Ашайх Қиролликдаги масжидларнинг намозхонларни қабул қилишга тайёрлигини эълон қилди. У мамлакатдаги масжидларнинг ҳозирги пандемия шароитига керакли бўлган тайёргаликни амалга оширганларини текшириш учун саёҳат қилган.

“Биз текширув учун қилган саёҳатимиз давомида масжидларимизнинг тайёргарликларни тўлиқ амалга оширганларига ва улар ҳозирда жуда яхши ҳолатда эканлигига гувоҳ бўлдик. Энди қолган масъулият фуқароларимиз зиммасига тушади. Мен одамларимизнинг берилган кўрсатмаларига амал қилишларига ҳамда ўзлари ва ўзгаларнинг ҳаётига эҳтиёткор муомалада бўлишларига умид қиламан” дейди Шайх Абдуллатиф.

Саудия ҳукумати 25 май куни коронавирус чекловларини енгиллаштиришга қаратилган уч босқичли схемани эълон қилганди. Унга кўра, Қироллик бир ойдан камроқ муддатда нормал ҳаётга қайтиши режалаштирилган. Шу жумладан, 31 майда масжидлар очилади.

Саудия Арабистонида шу пайтгача 81 766 киши коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 458 нафраи вафот этган. 57 013 киши бу касалликдан бутунлай соғайган, айни пайтда 24 295 киши касалхоналарда даволанмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг