Facebook орқали коронавирус ҳақида ёлғон хабар тарқатган сингапурлик киши тўрт ойга қамалди

0
166
Фото: REUTERS/Edgar Su

27 май куни Сингапурда 40 ёшли Лаи Ёнг Ҳуи тўрт ойга қамалди.У Facebook орқалиа коронавирус сабаб чекловлар ўрнатилиши ва озиқ-овқат дўконлари ёпилиши ҳақида ёлғон маълумот тарқатган ҳамда одамларни озиқ-овқат ғамлаб олишга ундаган.

“Яхшиси, дўконларга бориб бир ой ёки ундан кўпроқ муддатга етадиган нарсаларни ғамлаб олинг” дейилади Лаининг Facebookдаги постида.

Лаи бу постни 7500 та аъзоси бўлган гуруҳга жойлаган ва уни 15 дақиқадан сўнг ўчириб юборган. Аммо, прокурор бундай хабарлар барчага таъсир қилишини ҳисобга олиб, Лаига жазо қўллашни талаб қилган.

Тўрт ойдан бери коронавирус билан кураш олиб бораётган Сингапурда одамлар ваҳимага тушиб озиқ-овқатни керагидан ортиқча ғамлаб олишлари кўп кузатилди. Шунинг учун ҳукумат карантин қоидаларига риоя қилмаган ва ёлғон маълумот тарқатганлар қаттиқ жазоланишини белгилаб қўйди.

“Одамлардаги жазава ва қўрқувни енгиллаштириш учун уларнинг руҳий ҳолати коронавирус тарқалишини тўхтатиш каби муҳим аҳамиятга эга” дейди Лаининг жазоланишини талаб қилган прокурор Дебора Ли.

Сингапурда ёлғон маълумот тарқатганларга 7 минг долларгача жарима ёки уч йилдан камроқ муддатга қамоқ ёки ҳам жарима ҳам қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Бу мамлакатда ўтган ойда карантин қоидаларини бузиб, ташқарида 30 дақиқа қолган фуқаро минг доллар миқдорида жаримага тортилганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг