Хитойда Гонгконг бўйича янги хавфсизлик қонуни қабул қилинди

0
275
Фото: REUTERS/Carlos Garcia Rawlin

28 май куни Хитой парламенти Гонгконг бўйича янги хавфсизлик қонунини жорий қилинишини маъқуллади.

Ушбу қонунда Гонгконгнинг Хитойдан ажралиши, амалдаги ҳукуматни ағдариш, терроризм ҳамда давлат ишларига чет мамлакатларнинг аралшуви каби муаммоларни ечишга қаратилгандир.

Миллий Халқ Конгресида ушбу қонунни ёқлаб 2878 киши овоз берган бўлса, 1 киши унга қарши чиққан, 6 киши бетараф қолган. Хитойдаги Буюк Мажлислар залига йиғилган парламент аъзолари ушбу қонунга берилган овозлар натижаси экранда намойиш этилганда буни тинимсиз қарсаклар билан кутиб олишган.

Маълумот учун, ушбу қонун лойиҳаси 22 май куни эълон қилинганди. Гонгконг халқи янги хавфсизлик қонунига қарши чиқишмоқда. Улар янги қонун ўзларининг бир қанча ҳуқуқ ва эркинларига чек қўйишидан, Гонгконгнинг автономлик мақомини йўқтиши мумкинлигидан хавотирга тушмоқдалар. АҚШ ҳам агар ушбу қонун амалга оширилса Хитойга қарши жиддий чоралар кўришини маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг