“Биз бунга жим қараб туролмаймиз”: АҚШ Конгресси уйғурларга зулм қилган Хитой амалдорларига қарши санкциялар жорий қилишни маъқуллади

0
1006
Фото: Umit Bektas/Reuters

АҚШ Конгресининг қуйи палатаси уйғурларга зулм қилишда жавобгар деб ҳисобланган Хитой амалдорларига санксиялар қўллашга қаратилган қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади. Энди бу қонун президент Дональд Трампга юборилади. Президент уни маъқуллаши ёки рад этиши керак бўлади.

“Уйғурларнинг ҳуқуқлари акти” деб номланган ушбу қонун лойиҳаси 27 май куни овозга қўйилган ва қонунчилик палатасининг 413 нафар аъзоси уни маъқуллаган, бир киши унга қарши овоз берган. Ушбу қонунга кўра, Хитойнинг Шарқий Туркистондаги (Шинжон) уйғурлар ҳамда бу ерда яшовчи бошқа мусулмонларга зулм қилишда айбланган ҳукумат амалдорларига санкциялар жорий қилинади.

БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда Шарқий Туркистондаги “қайта тарбиялаш лагерлари”да бир миллиондан зиёд мусулмонлар мавжуд.

“Хитой ҳукуматининг уйғурларга қилган ваҳший ҳаракатлари инсониятнинг виждонига қилинган зулмдир” дейд Конгресс спикери Нанси Пелоси.

Қуйи палатанинг ташқи ишлар бўйича қўмита аъзоси Майкл Маккол Хитой ҳукуматини “маданий геноцид”да айблаган.

“Пекин бутун бир маданиятни йўқ қилмоқчи. Бунга уйғурларнинг “хитой маданиятига” мос тушмаслини рўкач қилиб кўрсатилмоқда. Биз бунга жим қараб туролмаймиз ва бунинг давом этишига йўл қўёлмаймиз. Бизнинг жим туришимиз, бу зулмга шерик бўлишимиздир. Бизнинг ҳаракатсизлигимиз, бунга розилигимиз бўлади” дейди республикачи Майкл Маккол.

Уйғур фаоллари бу қонунни хурсандчилик билан кутиб олдилар.

“Биз президент Дональд Трампни ушбу қонунни имзолашга ҳамда уни амалга оширишга зудлик билан киришишга чақирамиз. Бизнинг жамиятимиз ҳақиқий ва муҳим ҳаракатларни амалга ошириши учун АҚШ ҳамда бошқа давлатлар кўмагига муҳтож. Бир неча йиллик умидсизлик ва азоблардан сўнг уйғур халқига умид бағишланиши керак” дейди Дунё Уйғур Конгреси президенти Долкун Иса.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг