Янги Зеландияда ўрмонга сайр қилгани кетган икки киши 18 кундан кейин тирик ҳолда топилди

0
222
Фото: www.newstalkzb.co.nz

Янги Зеландияда ўрмонга сайр қилгани кетган ва ўз вақтида қайтиб келмаган икки саёҳатчи 27 май куни тирик ҳолда топилди. Улар 18 кун аввал бу ўрмонга кириб кетишганди.

23 ёшли Жессика Ўконнор ва Дион Рейнолдс саёҳат қилиш учун Янги Зеландиянинг Жанубий оролида жойлашган Каҳуранги миллий боғига 9 май куни кириб кетишганди. Режага кўра, улар беш кун ичида қайтишлари керак эди,аммо бундай бўлмади. Шундан сўнг, 18 май куни икки саёҳатчининг дўсти уларни қидирувга берган.

Қидирув вертолёти 27 май куни бу икки кишини топди ва улар тиббий ёрдам учун касалхонага олиб кетилди, дея хабар берган полиция.

“Бу жуда ажойиб натижа бўлди. Кунлар ўтиб борган сари бизнинг хавотиримиз кучайиб бораётганди. Аммо, шунга қарамай барчамиз уларни топишга умид қилаётгандик” дейди полиция вакили Пол Боррел.

Полициянинг маълум қилишича, икки дугона саёҳатларининг дастлабки кунларида туман бўлгани учун адашиб қолган. Шундан сўнг улар бир жойда қолишга қарор қилишган. Улар топилгунларигача озиқ-овқатлари тугаб бўлган.

Маълумот учун, 452 002 гектар майдондан ташкил топган Каҳуранги миллий боғи Янги Зеландиядаги катталиги бўйича иккинчи миллий боғ ҳисобланади. Ушбу боғда “Узуклар ҳукмдори” фильмининг бир қисми суратга олинган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг