“Хитой Гонгконгга хиёнат қилди”

0
411
Фото: REUTERS/Bobby Yip

Хитой Гонгконг халқига хиёнат қилди, шунинг учун ғарб мамлакатлари Пекинга ҳурмат кўрсатишни бас қилишлари керак, дейди Гонгконгнинг Буюк Британия колонияси бўлган пайтидаги сўнгги ҳокими Крис Паттен.

Гонгконгда ўтган йили бўлиб ўтган намойишлардан сўнг, Хитой ҳукумати ўз ҳудудидаги автоном республика ҳисобланувчи бу шаҳар-давлатда янги хавфсизлик қонунини жорий қилмоқчи. Гонгконгда Хитойда мумкин бўлмаган кўплаб эркинликлар мавжуд. Янги қонун эса бир қанча чекловларни ўз ичига олади.

“Хитой ҳукумати Гонгконг халқига хиёнат қилди. Гонгконгни иқтисодий, маънавий ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш Буюк Британиянинг бурчи”дейди 76 ёшли Паттен. У 1997 йилда Буюк Британия Гонгконгни 150 йиллик истилодан сўнг, Хитойга қайтариб берганига гувоҳ бўлган инсонлардан бири.

Гонгконгнинг автономлик мақоми 1984 йилда ўша пайтдаги Хитой раҳбари Зао Зиянг ва Буюк Британия Бош вазири Маргарет Тетчер томонидан имзоланган қўшма декларацияда қайд этилган. Лекин, Хитойнинг жорий қилмоқчи бўлаётган янги хавфсизлик қонуни бу декларацияни бузиши мумкин.

АҚШ ушбу янги қонунни Гонгконгнинг автономлик мақомининг тугалланиши деб атади. Буюк Британия ҳукумати ҳам бу қарорнинг “бир давлат,икки тизим” режимига хавф солишидан хавотирда эканлигини таъкидлаган.

“Ҳозир биз гувоҳи бўлиб турган воқеа- бу Хитойнинг янги диктатурасидир. Британия ҳукумати бу ҳодиса қўшма декларацияни бузаётганини таъкидлаши керак” дейди Патен.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг