Эронда маданий ва диний масканлар очилади

0
213
www.aljazeera.com

Eронда коронавирус пандемияси сабаб жорий қилинган чекловлар аста-секин бекор қилинмода. Мамлакатда маданий ва диний масканлар очилиши режалаштирилмоқда.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний шанба кунги давлат телеведениясида қилган чиқишида мамлакатда музейлар ва тарихий жойларнинг 24 май- Ҳайит байрамидан бошлаб очилишига рухсат берилишини айтди.

Мақбаралар ҳам душанба кунидан бошлаб эрталаб уч соат ҳамда тушдан сўнг яна уч соатга очилади.

Эронда, баъзи мақбаралар коронавирус тарқалишининг ўчоғига айланганди. Шунингдек, Эронда 30 майдан бошлаб барча ишчилар ўз иш жойларига қайтадилар.

“Биз коронавируснинг уч босқичидан ўтдик, деб айта оламиз” деди Руҳоний. Ўтган ҳафтада президент ресторанлар Рамазондан кейин очилишини ва спорт мусобақалари мухлисларсиз давом эттирилишини маълум қилганди.

Университетлар 6 июндан ўз фаолиятларини бошлайди, аммо тиббиёт мактаблари бундан мустасно. Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда ҳозиргача 130 мингдан ортиқ одам коронавирус билан касалланган ва уларнинг 7300 дан ошиғи вафот этган.

Ҳасан Руҳоний вафот этганларнинг 88 фоизи айнан коронавирус билан эмас, балки ўзларида вирусга чалинмасдан олдин бўлган касалликлар сабаб ўлганлигини таъкидлаган.

Эрон ҳукумати ўтган ойда мамлакатни касаллар ва ўлимлар сонига кўра оқ,сариқ ва қизил ҳудудларга ажратишганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг