Финландия таълим тизимининг мувофаққияти. У нимага асосланган?

0
166
Фото: AFP PHOTO OLIVIER MORIN

Финляндиянинг интеллектуал ва таълим соҳасидаги ислоҳотлари фин таълим тизимини ўзгартириб юбориб, уни дунёдаги энг яхши тизимлардан бирига айлантира олди. Фин таълим тизими бугун дунёнинг кўплаб ривожланган мамлакатларидаги тизимлардан фарқ қилади. Жумладан,

• Финландия тизими стандарт синовларни рағбатлантирмайди;
• Финляндияда одатий фикрлаш амалиёти ва ўқитишнинг яхлит муҳитига эътибор қаратилади.

Children listen to their teacher 17 August 2005 in a primary ...

Солиштириш учун, дунёнинг энг ривожланган мамлакати ҳисобланмиш Америка талабаларининг математика ва фан соҳасидаги ютуқлари ҳақида гап кетганда, улар доимо ривожланган давлатлар орасида жуда паст кўрсатгичларни қайд этганлари айтилади. Халқаро талабаларни баҳолаш дастури (PISA) Иқтисодий Ҳамкорлик ва Ривожланиш Ташкилоти (OESD) билан мунтазам равишда америкаликларнинг таълим самарадорлигини баҳолашда жиддий равишда ортда қолаётганлигини кўрсатувчи маълумотларни мунтaзaм равишда эълон қилиб боради.

Америкада таълим тизимини ислоҳ қилишга бўлгaн заруратга қарамай, бу борaда деярли ҳеч нарса қилинмаяпти. Америкада кўпгина хусусий ва давлат мактаблари бир вақтлар аграр жамият учун қулай бўлган қадимги тизим ва жадваллар асосида ишлайди. Шу нуқтаи назардан, Америка таълими тизимини биринчи даражадан бошлаб фалсафа фанига қадар бутунлай қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.

Кўпчилик Шарқий Осиё тадқиқотлари ва иш этикасининг меҳнатсеварлик ва сермаҳсуллик стереотипи билан таниш. Ушбу мамлакатларнинг аксарияти, масалан, Хитой, Сингапур ва Япония кабилар математикада ҳам, фанда ҳам мунтазам равишда биринчи ўринни банд этиб келмоқдалар.

Албатта, бундай натижалар таълим тизимининг мувофаққиятли ташкил этилганлиги билан изоҳланди. Бугун дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ўқиш тизими мураккаб имтиҳонларга тўла эканлиги ва талабаларнинг ҳам худди шу имтиҳонда юқорироқ натижалар қайд этишга бўлган интилишлари билан характерланади. Бундай вазиятда талабалар кўпинча шунчаки имтиҳон топширишни ўрганадилар ва ўқитувчилар фақат ўқувчиларни имтиҳон топшириш учун ўқитадилар. Ўз келажаги учун янги нарсаларни ўргниш эса табиий равишда мазкур тенгламадан чиқариб ташланади.

Финляндияда бўлса стандарт синовлар йўқ. Уларнинг ягона истисноси бу Миллий Матритуляция Имтиҳони деб номланадиган нарса, бу ўрта мактабни тугатган талабалар учун ихтиёрий имтиҳондир. Финляндия бўйлаб барча болалар ўқитувчи томонидан индивидуал баҳоловчи тизим асосида баҳоланади.

Финландияда ўқитувчилик касби жуда талабгир касб ҳисобланиб, уларнинг ижтимоий мавқеси жуда баланд ҳисобланади. Бунга сабаб ишга киришдаги шаффоф ва мураккаб тизимнинг мавжудлиги, муаллимнинг малакаси ҳамда билим даражаси чуқур синовдан ўтказилишидадир.

Жумладан, ишга киришдан олдин барча ўқитувчилар магистр даражасига эга бўлишлари шарт. Агар дарслар давомида ўқитувчи яхши натижалар қайд қилолмаса, бу масала билан мактаб директорининг ўзи шуғулланади.

Шунингдек, бир вақтлар шогирдлар тайёрлашда устувор бўлган ўқувчи-ўқитувчи динамикаси концепциясини бир нечта бюрократик текширувлар ва стандартлаштирилган тест чоралари билангина мувофиқлаштириб бўлмайди. Буни индивидуал равишда ҳал қилиш керак.

Аксарият америкаликлар ва бошқа мамлакатлар таълим тизимини битта йирик Дарвиния мусобақаси сифатида кўришади, Финлар эса бунга бошқача қарашади. Саҳлберг Самули Паронен исмли ёзувчи бу борада шундай деган эди:

«Ажабланарлиси шундаки, доимий рақобат муҳитида ташкиллаштирилган тизимлардан кўра, фин таълим тизими кўпроқ мувофаққият келтирмоқда. Мазкур тизимда энг яхши ишлайдиган мактаблар ёки ўқитувчилар рўйхати бўлмайди. Бу ерда рақобат муҳити мавжуд эмас – унинг ўрнига ҳамкорликка урғу берилади».

Кўпгина мактаб тизимлари тест натижаларини ошириш ва математика ва табиий фанлардан билимларни оширишга эътибор қаратадилар. Улар учун талабанинг якуний имтихонларда қайд этадиган натижалари муҳимроқ. Кўп йиллар олдин фин мактаблари ҳам шундай эди. Ундн кейин жиддий исоҳотлар даври бошланди. Финландияда аъло баҳоларга эга бўлиш катта аҳамият касб этмайди. Бунинг ўрнига улар мактаб муҳитини янада адолатли ташкил қилишга ҳаракат қилишди.

Ўтган асрнинг 80-йилларидан бери Финляндия ўқитувчилари ушбу асосларни устувор аҳамият қартиб келмоқдалар:
 Таълим ижтимоий тенгсизликни мувозанатлаш воситаси бўлиши керак.
 Барча талабалар мактабда бепул овқатланишади.
 Соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш қулай бўмоғи даркор.
 Мактабда ўзига хос психологик маслаҳатлар бериб борилади.
 Коллектив тенглик муҳитини шахс билан бошлаш Финляндия таълим тизими томонидан танланган йўлдир.

Финландияда ўқувчилар етти ёшдан мактабга бора бошлашади. Мажбурий таълим 9 йил давом этади, ундан кейин ўқишни давом эттириш ё эттирмасликни боланинг ўзи танлайди.

Jackets and shoes of pupils are seen 17 August 2005 in a primary ...

Бу нарса болаларга ўзини муайян фикрлар қафасига солмасдан, ҳаётга тайёрлашни осонлаштиради. Финландияда қарорни ўқувчининг ўзига қўйиб беришади, бу эса ҳар томонлама самарали усул ҳисобланади.

Америкада таълим олиш учун мавжуд бўлган тизим ниҳоятда турғун ва ўзгармасдир. Ўқувчилар ҳаётда нимагадир эришиш учун ўқишни коллежларда давом эттиришлари, имтихонлардан ўтишлари, мураккаб бир тизим ичида бўлишлари керак. Бу эса уларни психологик қафасга солиб қўяди.

Финляндияда эса ушбу дилемма бошқачароқ ҳал қилинади. Мактаб битирувчиларига ўз ҳаётларини давом эттириш учун коллежлар билан бирга бир хил фойдали бўлган бошқа имкониятлар таклиф қилинади.

Касб ҳунар коллежлари ва курслари худди шу жумладандир. Бу фин ўқувчиларига ўз иқтидорини истаганича йўналтириш имкониятини беради.

Финляндияда уч йиллик ўқув дастури бўлган Юқори Ўрта Мактаб мавжуд бўлиб, у ўқувчиларни университетга киришини белгилайдиган Матритация Тестига тайёрлайди. Одатда бу ерда ўқитиладиган нарсалар ўқувчиларнинг «ўрта мактаб» да ўқиган вақтларида олган мутахассисликларига асосланади.

Мамлакатда яна касб-ҳунар таълими ҳам мавжуд бўлиб, бу уч йиллик дастур бўлиб, талабаларни турли соҳалар бўйича ўқитади. Агар улар университетга ҳужжат топширишни истасалар, Матритация тестидан ўтишлари ҳам мумкин.

Эрта уйғониш, автобусга чиқиб олиш учун шошилиш, эрталаб ва мактабдан ташқари машғулотларда қатнашиш талаба учун жуда кўп вақт талаб этади. Баъзи дарслар эрталаб соат 6 дан эрталаб 8 гача бошлангани бу сизнинг синфингизда дарсларга умуман қизиқмаган уйкуга тўймаган ўспиринлар борлигидан далолат.

Финляндияда дарслар соат 9:00 – 9:45дан бошланади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, дарсларнинг жуда вақтли қўйилиши талабаларнинг фаровонлиги, саломатлиги ва етуклигига зарар етказади. Фин мактаблари кун чиққандан кейин бошланади ва одатда соат кундузги 2:00 дан 2:45 гача тугайди. Дасрлар орасида кўпроқ танаффуслар қўйилган. Умумий тизим уларга ўқувчиларига фақат маълумотлар тақдим этиш эмас, балки яхлит таълим олиш учун ҳам муносиб муҳит яратишга хизмат қилади.

Фин мактабларида ўқитувчилар жуда кўп эмас. Жумладан, таълимнинг дастлабги 6 йилида синфларга фақат битта ўқитувчи дарс беради. Бу вақт давомида ўқитувчи мураббий ёки ҳатто оила аъзоси ролини ўз зиммасига олиши мумкин. Ўша йилларда ўзаро ишонч ва ришталар шу тарзда қурилганки, иккала томон ҳам бир-бирини танийдилар ва ҳурмат қилади.

Финляндия ўз мактаблари билан қандай иш олиб бориши ҳақида умумий тенденция мавжуд. Камроқ стресс, камроқ кераксиз региментация ва кўпроқ ғамхўрлик. Одатда талабалар кунига атиги бир неча дарсга қатнашишади, холос. Улар бир неча марта овқатланишлари, дам олишлари мумкин. Кун давомида дарслар оралиғида 15-20 дақиқали интерваллар бўлиб, бунда болалар бироз дам олишлари, тоза ҳавода сайр қилишлари мумкин.

Бундай муҳит ўқитувчиларга ҳам керак. Финляндия мактабларида ўқитувчилар хоналари бўлиб, уларда дам олиш, дарсга тайёргарлик кўриш ёки шунчаки суҳбатлашиб ўтириш мумкин. Чунки, ўқтувчи ҳам одам, унга ортиқча руҳий-жисмоний босим ўтказиб бўлмайди. Финландияда ўқитувчилар фаолиятини самарали ташкил қилиш учун уларнинг зиммасидаги кераксиз топшириқларни камайтиришга урғу берадилар.

OECD томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Финляндияда талабалар дунёдаги бошқа талабаларга қараганда энг кам мустақил иш ва уй вазифалрини бажарадилар. Улар ҳар куни уйда атиги ярим соат давомида мактабдаги нарсалар устида ишлашади. Фин талабаларида дарсдан қўшимча ўқитадиган репититорлар ҳам йўқ.

Фин ўқувчилари мактабда бажарилиши учун зарур бўлган ҳамма нарсани, бирон бир мавзунинг завқини келтирадиган қўшимча босим ўтказмасдан олишмоқда. Баҳолар ва бандлик ҳақида ташвишланмасдан улар энг муҳим масалага ўрганиш ва мутахасислар малакасини оширишга эътибор қаратмоқдалар. Бу эса мазкур таълим тизимининг бутун дунёдаги энг яхши тизим дея тан олинишига сабабчи бўлди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг