Лукашенко Россия олдида тиз чўкмасликка чақирди

0
355
Фото: Maxim Guchek / AP

Белоруссия президенти Александр Лукашенко Россия Минск билан ракеталарни ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишдан ва синов полигонини тақдим этишдан бош тортмоқда, деб хабар бермоқда РИА Новости. Унинг сўзларига кўра, шу сабаб Россия олдида тиз чўкмаслик керак.

«Агар бизнинг энг яқин иттифоқчимиз нафақат биз билан ракета ясашга рози бўлмай, балки полигон ҳам тақдим этмаётган экан, бу сигналдир …», деди у.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ракеталарни синовдан ўтказиш учун Хитой, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони полигонлари кўриб чиқилмоқда экан.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг