Жириновский Лениннинг мумиёланган жасадини савдога қўйишни таклиф этди

0
291
Очиқ манбалардан олинган фотолардан тайёрланган коллаж

Россия либерал демократик партияси йўлбошчиси Владимир Жириновский Владимир Лениннинг мумиёланган жасадини “сотиб” юбориш таклифи билан чиқди. Сиёсатчи ўзининг твиттерида шу ҳақда ёзади.

Жириновскийнинг таъкидлашича, агар шундай “савдо” амалга оширилса бюджетга катта маблағ келиб тушади.

“Францияда бир тадбиркор “Жоконда“ картинасини сотмоқчи. Биз Лениннинг мумиёланган жасадини сотсак бўлади. Харидор топилади: Хитой, Вьетнам ёки бирорта коммунист сотиб олиши мумкин. Лениннинг жасади яхши аҳволда, у атиги 96 йил аввал мумиёланган“, — деди Жириновский.

Бундан аввалроқ ҳам у Федераль мажлиснинг юқори палатасини тугатиш имкониятини муҳокама қилиш таклифи билан чиққан эди.

Ленин вафот этгандан кейин унинг жасади Қизил майдондаги мавзолейга қўйилган ва ҳозиргача шу ерда сақланмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг