“Бу Гонгконгнинг тугатилишидир”: Хитой Гонгконг бўйича янги қонун қабул қилмоқчи

0
424
Фото: REUTERS/Willy Kurniawan

Гонгконгда ўтган йилги демократияни талаб қилувчи намойишлардан сўнг Хитой ҳукумати бу мамлакат хавфсизлиги бўйича янги қонунни қабул қилмоқчи, дея хабар берди Хитой расмийларидан бири пайшанба куни.

Дональд Трамп Хитой ҳукумати мазкур қарор билан Гонгконг устидан кўпроқ назорат ўрнатишга уринаётганини таъкидлаб, агар у қабул қилинса АҚШ Хитойга “жуда кучли” жавоб қайтаришини айтди.

Гонгконг 1997 йилда Буюк Британия колонияси мақомидан Хитойдаги автоном давлатга айланган. Бу мамлакатда Хитойнинг бошқа ҳудудларида рухсат этилмаган кўплаб эркинликлар мавжуд.

Ўтган йилги намойишлардан сўнг, Гонгконг иқтисодиёти “қулади”. Коммунистик партиянинг янги қонуни Гонгконгда янги намойишларни юзага келтириши мумкин.

Трампнинг айтишича,янги хавфсизлик қонуни ҳақидаги батафсил маълумотни “ҳали ҳеч ким билмайди”.

“Агар қонун қабул қилинса, биз бунга жиддий жавоб қайтарамиз” дейди АҚШ президенти.

Хитой Халқ Конгресси матбуот котиби Занг Есуй Гонгконг бўйича янги қонуннинг тафсилотлари парламентнинг 23 май куни бўладиган йиллик сессиясида эълон қилинишини айтди.

“Халқ Конгресси ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб ўзининг конституцион ҳуқуқини ишга солмоқда. Бу Гонгконгда миллий хавфсизлик тизиминининг қонуний асослари ва унинг амалга оширилишини таъминлаш учундир” деди Занг матбуот анжуманида.

Гонгконгда бир неча йиллардан бери бўлиб ўтаётган демократик намойишлар “миллий хавфсизлик қонунлари” ғоясига қарши чиқиш мақсадида уюштирилмоқда. Намойишчилар бундай қонунлар “бир мамлакат, икки тизим” режими билан кафолатланган Гонгконгнинг автономлик мақомини йўқ қилиши мумкинлигини таъкидлашади.

Гонгконгдаги ОАВларнинг хабар беришича, янги қонун бўйича бу шаҳар-давлатнинг Хитойдан ажраб чиқиши, ички ишларга чет давлатларнинг аралашуви, терроризм ва Хитой марказий ҳукуматига қарши қаратилган барча фитна ишлари таъқиқланади.

Ҳуқуқшунослар янги қонун Гонгконгнинг иқтисодий марказ сифатидаги халқаро обрўси ва автонимлик мақомига жиддий зарар етказишини таъкидлашмоқда.

“Агар бу ўзгаришлар содир бўлса, «бир мамлакат, икки тизим” режими расман йўқ қилинади. Бу Гонгконгнинг тугатилишидир”, дейди ҳуқуқшунос Деннис Квок.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг