Россияда ўтган бир кунда 150 киши коронавирус сабаб дунёдан ўтди. Бу антирекорддир

0
208
Фото: Sofya Sandurskaya/Moscow News Agency/Handout via REUTERS

Россияда 21 май куни 150 киши коронавирус туфайли оламдан ўтди. Бу Россияда COVID-19 билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг кунлик энг юқори кўрсаткичи ҳисобланади.

Айни пайтда бу мамлакатда қурбон бўлганларнинг умумий сони 3249 кишини ташкил қилмоқда.

Россиянинг коронавирусга қарши кураш маркази маълумотларига кўра, мамлакатда сўнгги 24 ичида 8894 киши коронавирусни юқтириб олгани аниқланди ва касалларнинг умумий сони 326448 нафарга етди. 99 825 киши касалликдан соғайган бўлиб, ҳозирда 223374 киши касалхоналарда даволанмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг