Bloomberg маълумотларига кўра, Россияни оғир иқтисодий инқироз кутмоқда. Путин тузуми энди ундан омон қолмайди

0
557
Фото: rusmonitor.com

Россия иқтисодиёти СССР парчаланганидан бери энг ёмон вазиятни бошидан ўтказмоқда ва нафақат …

Bloomberg Economics таҳлилчилари – Россия Федерацияси Молия вазирлиги томонидан эълон қилинган маълумотларни синчковлик билан ўрганиб чиқдилар ва «Россия иқтисодиёти ўзининг сўнгги тарихидаги энг ёмон рецессияни бошдан кечирмоқда» сарлавҳали мақоласида Путин режимини хурсанд қилмайдиган хулосаларга келишди.

Апрель-июнь ойларида ЯИМ 16 фоизга пасаяди – бу 90-йилларнинг бошидан бери энг ёмон мавсумий кўрсаткич. Ялпи ички маҳсулотнинг пасайиши 2008 йилдаги глобал молиявий инқироз даврига қараганда янада чуқурроқ бўлади.

Европа бизнес ассоциациясининг маълумотларига кўра, автомобил савдоси 72 фоизга тушиб кетиб, ўтган ойни “қора апрель” деб белгилади. Ўтган ой Bloomberg таянган IHS Markit маълумотларига кўра, ишлаб чиқариш 1997 йилдан бери энг паст даражага тушиб кетган.


Ҳозирда Россия иқтисодиётининг кўплаб тармоқлари катта қийинчиликларга дуч келмоқдалар: масалан, автоуловлар бозорида апрель ойида сотувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 72% га камайиб кетган.

Bloomberg Economics экспертлари томонидан чиқарилган хулосалар бошқа манбалардан ҳам тасдиқланган: масалан, Россия Федерацияси Бош вазирининг ўринбосари Марат Хуснуллиннинг сўзларига кўра, Россияда янги биноларга бўлган талаб тез суръатлар билан пасаймоқда, айниқса минтақаларда ва баъзи уй-жой комплекслари савдо 25-75% га камайиб кетган.

Москвада рўйхатга олинган ипотека шартномалари сони камайган: апрель ойида март ойига нисбатан 75% камроқ ва ўтган йилнинг апрель ойига нисбатан 69% кам. Қайтарилмаган кредитлар сони тез суръатлар билан ўсиб бормоқда, банклар ҳокимиятдагиларнинг барча овутишларига қарамай, қайта тузишни рад этишмоқда.

Бу нимага олиб боради?

Маълумки, Путиннинг кўкларга кўтарилиб мақталган барқарорлиги соддагина «ижтимоий шартнома»га асосланган эди, уни эса қуйидагича таърифлаш мумкин: аҳоли сиёсатга аралашмайди ва «элита» ларга ўғирлашга халақит қилмайди. Бунга жавобан, «элита», худди “бойнинг энидагидан” қабилида, постсовет мамлакатларининг аксарияти, айниқса йирик шаҳарларда яшаш учун мақбул даражани таъминлайди.

Путин ва унинг шериклари томонидан яратилган сиёсий ва иқтисодий тизимнинг самарасизлиги туфайли, гарчи дунё иқтисодиётининг тез суръатлар билан ўсиши ва нефтнинг мисли кўрилмаган юқори нархларига қарамай, 2008 йилдаги инқироз сабабли қулаганидан кейин мамлакат иқтисодиёти ўсишдан тўхтаб қолди. Шу сабабли, ушбу шартнома 2012 йил бошидан дарз кетишни бошлагач, кейинчалик «болотный норозиликлари»га олиб келди.

Норозиликларнинг фаоллик билан кучайиб кетишидан чўчиган Путин ва унинг шериклари «ватанпарварлик»га мурожаат қилишга, – Қримни аннексия қилиш ва Украина шарқида уруш чиқаришга қарор қилдилар.

Бироқ, бу ҳам атиги бир неча йилга етарли бўлди – 2017 йилдан бошлаб, Путиннинг рейтинглари пасайиб кетишни бошлади ва пенсия ислоҳоти тугаши билан, Қрим допингни уларнинг фойдасига тўлиқ ишламай қолди. 2019 йилнинг ёзида Президент Админстрацияси учун ўтказилган ёпиқ оммавий сўровлар, Путиннинг ҳақиқий рейтинги 20 фоиздан ошмаслигини кўрсатди.

Ва шундай «анамнез» билан Путин режими 2020 йилга «кириб келди», бу эса ўз билан коронавирусни ва Россия иқтисодиёти учун нефть нархининг ҳалокатли даражада пасайиб кетишини, шунингдек, Путин томонидан ҳеч қандай компенсация берилмасдан, уйида ўтириш учун мажбурланган аҳолининг оммавий қашшоқлашишини олиб келди.

Кўп айтиладиган ҳалиги гапдек, “бундан кейин нима бўлишини олдиндан айтиш қийин”. Оч ва ғазабланган одамлар инфекцияни юқтириб олишдан қўрқмай қўйиши биланоқ (ваҳоланки, коронавирусдан қўрқув борган сайин камайиб бормоқда) кўчаларни ағдар-тўнтар қилиб ташлашади ва Путин мафияси тизими тарихнинг ахлат қутисига тушиб қолмагунча ва уларни энг кўзга кўринган иштирокчилари судланувчи курсисида ўтирмагунча бу кўчаларни тарк этишлари даргумон.

Виктор Ларионов

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг