Эронда 10 минг нафар тиббиёт ходими коронавирусга чалингани маълум қилинди

0
115
Фото: WANA (West Asia News Agency)/Ali Khara via REUTERS

Эронда шу пайтгача 10 минг нафар тиббиёт ходими коронавирус билан касалланди, дея хабар берди ILNA ахборот агентлиги пайшанба куни.

“Эронда 10 мингга яқин тиббиёт ходими ушбу ўлим вируси билан касалланди ва уларнинг бир қанчаси вафот этди” дейди Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Қосим Жанбабай.

Эрон Яқин шарқдаги вирус энг кўп тарқалган давлатлардан бири бўлиб, бу мамлакатда ҳозиргача 126949 киши вирус билан касалланган ва уларнинг 7183 нафари вафот этган. 98808 киши коронавирусдан бутунлай соғайган бўлиб, айни пайтда 20958 киши касалхонарда даволанмоқда. Аммо, Эронда пандемиянинг чўққига чиқиш даври ўтиб бўлди. Айни пайтда бу мамлакатда карантин чекловлари анча юмшатилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг