Ироқ ИШИД етакчисини қўлга олганини даъво қилмоқда

0
180
Фото: www.arabnews.com

Ироқ разведка хизмати 20 май куни ИШИД етакчиси Абдул Носир Қардошни қўлга олгани ҳақида маълум қилди. Абдул Носир Қардошга ИШИДнинг олдинги етакчиси Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг давомчиси сифатида қаралади.

Аммо, баъзи бир маълумотларга кўра, Қардош АҚШ ва Курд ҳарбийлари томонидан ўтган йили қўлга олинган ва яқин кунларда Ироққа топширилган.

Аввалроқ, АҚШ ИШИДнинг Бағдодийдан кейинги янги етакчиси Амир Муҳаммад Саид Ал-Салби Ал-Мавла исмли шахс эканлигини аниқлаган. У ИШИД ичида Абу Иброҳим Ал-Ҳошими Ал-Қурайший номи билан аталган. Баъзилар Ал-Мавла айнан Абдул Носир Қардошнинг ўзи эканлигини таъкидлашади.

Маълумот учун, АҚШ ҳарбийлари ИШИДнинг аввалги раҳбари Абу Бакр Ал-Бағдодийни ўзининг Суриядаги махфий қароргоҳида йўқ қилишган эди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг