Дмитрий Гордоннинг шов-шувга сабаб бўлаётган интервьюлари (видео)

0
412
Фото: eadaily.com

Ташқи сиёсатга қизиқувчилар кузатиб келаётганидек, 2014 йилдан буён Украина ва Россия ўртасида кескинлик юзага келган ва бундай вазият ҳозирга қадар сақланиб турибди. Иккала тараф ўртасида нафақат ахборот майдонида, балки бугун кунга қадар ҳарбий майдонларда ҳам ўзаро тўқнашув ва зиддиятлар мавжуд.

Россия томонидан дастлаб Қрим ярим оролини анексия қилиниши ва кейинчалик Украинанинг Донецк ва Луганск вилоятларидаги ҳарбий харакатларга бошчилик қилган, Украина ҳаво ҳудудида MH17 рейси билан парвоз этаётган йўловчи самолётни уриб туширишда айбланиб, ҳозирда Гаага судида унга нисбатан ҳам иш очилган, илгари Чеченистон ва Днестрбўйи минтақаларидаги жангларда Россия томонидан қатнашган Игорь Гиркин (яна Стрелков таҳаллуси)дан украиналик машҳур журналист Дмитрий Гордонга интервью олди.

Шунингдек, Дмитрий Гордон билан «ГОРДОН» дастурида Россия томонидан аннексия қилинган Қримнинг «собиқ прокурори» Наталя Поклонская ўртасида ҳам ҳудди шу форматдаги интервью бўлиб ўтди.

Иккала интервью ҳам катта шов-шувларга сабаб бўлди.

Журналист Д.Гордоннинг ушбу интервьюси учун Украинани ўзида айблаганлар ҳам бўлди. Жумладан, бундай айбловларга жавобан Гордон ўз муносабатини билдирар экан, уни ушбу интервьюларини шармандалик деб атаётганлар «узоқни кўра олмайдиган, ўқимаган, нотўғри тушунадиган одамлар» деб ҳисоблаш мумкинлигини айтди. «Тушунадиган ва ақлли одамлар учун мен расман гапираман. Интервьюлар Украина махсус хизматлари билан ҳамкорликда ўтказилди. Поклонская ва Гиркинни хиёнати учун  ва Украина ҳудудида бу одамлар иштирокида содир этилган жиноятлар бўйича аввал уларни Украинада ҳеч ким сўроқ қилмаган. Интервью материаллари жойлаштирилган флеш-дисклар Гаага судига тақдим этилган бўлиб, Қримни аннексия қилиш ва Донбассда қонли қирғин содир этилгани бўйича суд жараёнида гувоҳлик кўрсатмаси бўлади”, деди Гордон.

Хусусан иккала интервью ҳеч бир таҳрирсиз ва монтажсиз тақдим этилганлиги эътироф этилмоқда.

Ушбу материалнинг қизиқарли ва аҳамиятли тарафларидан бири, хусусан  Игорь Гиркин (Стрелков) билан ўтказилган интервьюда собиқ Совет Иттифоқидаги мамлакатлар элиталарига нисбатан ФСБ агентлари дея жиддий тамғалар ҳам қўйилган, дея шархламоқда bakiroo телеграм канали.

Журналист Д.Гордоннинг сўзларига кўра, Поклонская билан суҳбат учун у Украина Бош прокуроридан мамлакатга ёрдам бергани учун миннатдорчилик қабул қилиб олган. Гордон, шунингдек, Украинанинг собиқ президенти Петро Порошенкони танқид қилгани учун узр сўрашни талаб қилган.

Tarjumon.uz

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг