Коронавирус қайси давлатларга етиб бормади?

0
417
Фото: Abdulhamid Hosbas/Anadolu

2019 йил декабр ойида коронавирус фақатгина Хитойда тарқалаётган эди. Аммо,бир неча ҳафта ўтгач,CОVID-19 деб номланган касаллик глобал пандемияга айланди. Нафас олиш билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқарадиган ушбу вирус ҳозиргача камида 188 мамлакатда қайд этилди.

Коронавируснинг ўта юқувчанлиги сабаб дунё бўйлаб олимлар, тиббиёт ҳодимлари ва ҳукуматлар фуқароларни ижтимоий масофани сақлашга ва зарурат бўлмаганда кўчага чиқмасликка чақирмоқдалар.

Жонс Хопкинс университети томонидан йиғилган маълумотларга кўра, айни пайтда дунё бўйича 4, 9 миллиондан ортиқ одам коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 323 мингдан ортиғи вафот этган. Тахминан 1, 7 миллион бемор касалликдан бутунлай соғайган.

Коронавирус глобал пандемия номини олган бўлсада, дунёда бу касаллик умуман етиб бормаган мамлакатлар ҳам мавжуд. Уларга Кирибати, Маршалл ороллари, Микронезия, Науру, Шимолий Корея, Палау, Самоа, Соломон ороллари, Тонга, Туркманистон, Тувалу, Вануату каби давлатлар киради. Эътиборлиси, бу мамлакатлар ичида қўшнимиз Туркманистон ҳам бор.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг