Фаластин президенти Исроил ва АҚШ билан барча келишувлар бекор қилинганини эълон қилди

0
186
Фото: AP

19 май куни Фаластин президенти Маҳмуд Аббос Исроил ва АҚШ билан имзоланган барча келишувларга чек қўйилгани ҳақида эълон қилди. Аббоснинг сўзларига кўра, Исроил билан тузилган хавфсизлик шартномалари, шу жумладан 1993 йилда имзоланган Осло келишуви ҳам бекор қилинди.

«Бугундан бошлаб Фаластин Озодлик Ташкилоти ва Фаластин Давлати Америка ҳамда Исроил ҳукуматлари билан тузилган барча келишувларни, хусусан хавфсизлик битимлари ва ушбу шартномаларда кўзда тутуилган барча мажбуриятларни бекор қилди», деди Аббос.

Фаластин президентининг бу қарорига Исроилнинг Фаластин ҳудудини ўзига қўшиб олишга уринаётгани сабаб бўлди. Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху ўзининг сайловолди кампаниясида Иордания водийсининг Фаластин ҳудудидаги қисмини аннексия қилишга ваъда берган.

Аббоснинг таъкидлашича, шартномаларнинг бекор қилиниши Исроилнинг «босқинчи куч сифатида халқаро ҳамжамият олдида барча мажбуриятларни бажариши керак» деганидир. Шунингдек, Аббос бу қарори билан фаластинликларнинг манфаатларига қарши ҳаракат қилаётган АҚШга ҳам оғзаки “зарба берди”. АҚШ ўзининг Исроилдаги элчихонасини Қуддусга кўчиришга қарор қилганди.

«Биз АҚШни Фаластин халқи бошига тушаётган зулм учун тўлиқ жавобгар деб ҳисоблаймиз. Исроилнинг босқинчи ҳукумати билан халқимизга қарши барча тажовузкор ва адолатсиз қарорларида АҚШни асосий шерик деб биламиз.» дейди Аббос.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг