Сиёсатшунос: Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқини сиёсатлаштириш ҳаракатларидан воз кечмайди

0
688
Фото: akorda.kz

Сиёсатшунос Уразгали Сельтеевнинг фикрича, Россия ЕОИИни сиёсатлаштириш ҳаракатларидан воз кечмайди. У бундай мазмундаги қуйидаги постни ўзининг Телеграм каналида эълон қилди ва бу ҳақда NUR.KZ хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Президент Қосим-Жомарт Токаев Олий Евросиё Иқтисодий Кенгашининг видеоконференция шаклида бўлиб ўтган навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Тадбирнинг асосий мавзуси 2025 йилгача Евросиё иқтисодий интеграциясининг стратегик ривожланиши масалалари муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Йиғилиш якунилари бўйича, Сельтеев ўзининг Телеграм каналида «ЕОИИ паузада. Москванинг иккинчи уриниши муваффақиятсизлик билан тугади” сарлавҳаси остида постни эълон қилиб, ўша тадбирни таҳлил қилди. NUR.KZ қуйида ўша постни тўлиқ қайта эълон қилди (муаллифнинг матнидаги имло ва тиниш белгилари сақланиб қолган – таҳр.).

Бугун ЕОИИ давлатлари раҳбарларининг тарихий учрашуви бўлиб ўтди деб ҳисоблайман. Улар 2025 йилгача Евросиё иқтисодий интеграциясининг ривожланиш стратегиясини қабул қилишни режалаштиришган эди, аммо у қабул қилинмади.

Россия иттифоқни сиёсатлаштириш ҳаракатларидан воз кечмайди. Москва худди 2014 йилдаги ўша ҳийла-найрангни ЕОИИ тузиш тўғрисидаги Шартнома матнидаги каби амалга оширмоқчи бўлди. Ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам бу амалга ошмади.

Аслида гап нима ҳақида кетмоқда? Кўринишидан, янги ҳужжат лойиҳаси Россиянинг сиёсий манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тузилган. Унда иттифоққа аъзо мамлакатларнинг давлат сиёсатига аралашишини билдирувчи қоидалар киритилган.

Москва Евросиё Иқтисодий Комиссиясига (ЕОИИнинг бошқарув органи) иттифоққа аъзо давлатларнинг хизматларни сотиш бўйича учинчи давлатлар билан икки томонлама музокараларида иштирок этиш ҳуқуқини беришни таклиф қилди.

Бундан ташқари, улар соғлиқни сақлаш, таълим ва фанни ЕИК ваколатига киритишни режалаштиришган бўлиб, бу интеграциянинг иқтисодий характерига мутлақо зид келади.

Шунингдек, божхона, техник жиҳатдан тартибга солиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини унификацияси ЕОИИнинг барча иштирокчиларининг манфаатларини ҳисобга олмайди.

Шу билан бирга, Евросиё иқтисодий комиссиясининг ўзи аслида миллий устунликка эга бўлган орган эмас. Унда Россия ҳукмронлик қилади, бу Москванинг ричагидир.

Қассим-Жомарт Токаев қатъият билан, лекин дипломатик равишда бу жараённи тўхтатиб қўйди, бу қарорлар лойиҳаси устида яна қайта ишлаш зарурлигини таъкидлаб ўтди. Унинг президентлиги давридаги бу чиқиши, ҳалол ва тўғридан-тўғри урғу, аниқ ва тушунарли сўзлар билан энг кучли нутқлардан бири бўлди.

Менинг эксперт ва Қозоғистон Республикаси фуқароси сифатида давлат раҳбарига бўлган ҳурматим бир неча бор ошди. Аминманки, халқнинг қўллаб-қувватлаши ва К. Токаевга бўлган ишонч даражаси энди ғимирлаб қолади. Энг асосийси, миллий манфаатларга риоя қилишда изчиллик ва қатъийликни сақлаш.

ЕОИИнинг келажаги – туманли. Унинг фаолият доирасини тепаси- бу божхона иттифоқидир, аммо бу форматда ҳам барча ишлар мўрт равшида ишламоқда. Унда иқтисодий интеграциянинг кутилган фойдаларидан кўра, кўпроқ тўсиқлар ва чекловлардан иборат.

Инқироз чўзилиб кетиши ва миллий иқтисодиёт ва бизнес манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадларига устувор аҳамият берилишини ҳисобга олиб қаралганда, ЕОИИ ҳеч қачон ҳозирги даражасига холатидан ошиб ўтолмасилиги мумкин.

Интеграцияни юзаки чуқурлаштириш фақат Россия учун фойдалидир. Қозоғистоннинг устувор йўналиши – бу иқтисодий прагматизмдир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг