Олимлар коронавирус ҳеч қачон йўқ бўлмаслигини айтишмоқда

0
216
Фото: Getty Images

Буюк Британиянинг етакчи олими профессор Девид Робертсоннинг айтишича, CОVID-19 ҳеч қачон йўқ бўлмайди ва у «деярли назорат қилиб бўлмайдиган» инфекциядир.

“Коронавирус ўта юқувчан бўлиб, инсонлар уни юқтириб олиши жуда осон. Вирус билан касалланганларнинг ҳозирги сонига эътибор берсак, бундан ҳам ёмони бўлмаслигини кўришимиз мумкин”дейди Глазго университетининг вирусли геномика ва биоинформатика кафедраси мудири Девид Робертсон.

Профессор коронавирус пандемиясини 2014-2016 йиллар оралиғида Ғарбий Африкада минглаб одамларни ўлдирган Эбола вирусига қиёслади. Унинг сўзларига кўра, Эбола вирусининг зарарлилик даражаси жуда юқори бўлган ва у сабаб кўплаб одамлар вафот этган бўлса ҳам, уни назорат қилиш мумкин эди. Чунки Эболани юқтириб олган одамларни аниқлаш мумкин.

“Аммо, коронавирус жуда кўп одамларда асемптоматик, яъни ҳеч қандай аломатларсиз кечади. Шунинг учун уни назорат қилиш деярли имконсиз иш. Менимча, биз ушбу вирусни йўқ қила олмаймиз. У одам орагнизмида доимий яшаб қолади ва бир неча йиллардан кейин оддий вирусга айланади» дейди Робертсон.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг