The New York Times: Ўзбекистон Россиянинг тил масаласи бўйича аралашувларига жавоб қайтарди

0
445
Фото: www.investing.com

Душанба куни Ўзбекистон Россиянинг давлат ишларида ўзбек тилидан фойдаланиш бўйича қарорни танқид қилганига қарши жавоб қайтарди. Бу Тошкент ва Москва ўртасида кам бўладиган ҳолатдир. Чунки, икки томон кўп ҳолларда бир-бирига илиқ муносабатда бўлади.

Шу ойда Россия ташқи ишлар вазирлиги ўзбекистонлик амалдорлар иш юритишни давлат тилида олиб бормасалар жаримага тортилиши кераклигини қўллаб -қувватловчилар «жуда озчилик»ни ташкил қилишини айтганди. Москва, шунингдек, собиқ Совет Иттифоқи республикаси бўлган Ўзбекистонни рус тилидан расмий фойдаланишни сақлаб қолишга чақириб, «бу тарих, ҳозирги вақт ва икки томонлама муносабатларнинг сифатига тўла мос келади» дея таъкидлади.

Аммо, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг бу гаплардан сўнг берган баёнотида айтилишича, бундай масалалар бўйича қарорлар “давлатнинг ички сиёсатининг мутлақ ваколати бўлиб, унга ташқаридан аралашиш қабул қилинмайди». Ушбу баёнотда тўғридан-тўғри Россия номи тилга олинмаган бўлсада, унда «баъзи хорижлик амалдорлар» томонидан берилган изоҳлар айтиб ўтилган.

Ўзбекистонда рус тили ҳануз кенг миқёсда ишлатиладиган тил бўлиб қолмоқда ва Россияда миллионлаб ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ишлайди.

Ўзбекистон ўтган йили «Росатом» компанияси билан атом электр станциясини қуриш тўғрисида шартнома имзолади ва бу йил Россия бошчилигидаги Eвросиё Иқтисодий Иттифоқида кузатувчи бўлишга қарор қилди. Бундай қарорлар қабул қилиниши Ўзбекистонни Россиядан узоқлаштиришга ҳаракат қилган олдинги раҳбар Ислом Каримов даврида имконсиз бўлган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг