bakiroo: Коррупцияга қарши кураш агентлиги учун «подсказка»

0
277
Очиқ манбалардан олинган фото

Ўзбекистон ҳукумати ва Марказий банк инвестицион мажбуриятларни ўзбек банкларидан олинган кредитлар ҳисобига бажарилишини чеклаш борасида қандайдир директива чиқармаса бўлмайдиган даражага етиб келинди.

Қарасанг, зўр қилиб қоғозда «хорижий инвестор» ясалган. Бир тийин пули йўқ ҳисобида, лекин ноль қийматда объектни эгаллайди, фалон миллион доллар инвестиция мажбурияти билан. Лекин ўша мажбуриятни бажариш учун ўзбек банкларидан кредит олади. Кредит олиш учун ўша ноль қийматдаги объект гаровга қўйилади. Бу схемалар олдида 90- йиллар Россиясидаги «залоговые аукционы» ҳам шарманда.

Кимни алдаяпмиз?

Охирги 4 йилдаги ноль қийматда ва инвестиция мажбурияти билан топширилган объектлар инвентаризация қилиб чиқилса, бу «хорижий инвесторлар»нинг аслияти кафтдек намоён бўлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг