Қодиров ниқобларнинг етишмовчилиги юзасидан шикоят қилган шифокорларни ишдан бўшатишни талаб қилди

1
403
Фото: Мақола қахрамонининг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида фото

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ниқоб ва ҳимоя костюмлари етишмаслигидан шикоят қилган Гудермес касалхонасидаги ходимларни ишдан бўшатилишини талаб қилди, деб хабар беради РИА Новости.

«Провокаторларни ишдан бўшатиш керак. Бизда ҳамма нарса – жиҳозлар, костюмлар, ниқоблар, барчаси етарли», – деди Қодиров.

Чеченистонда бунинг учун етарлича маблағ бор ва нафақат ўз эҳтиёжимиз учун, балки қўшни минтақаларга ёрдам бериш учун ҳам етарли, дея таъкидлаб ўтди у.

Қодировнинг таъкидлашича, шифокорлар аҳоли орасида ваҳима қўзғатиши эмас, уни пасайтиришга кўмаклашиши керак.

«Агар улар ўлиб қолган холатлар бўлса ҳам, уни бошқача етказиш керак», деб ҳисоблайди минтақа раҳбари.

Аввалроқ, тармоқда аудио ва видео хабарлар пайдо бўлди, у ерда Гудермес туман касалхонаси ходимлари етарли даражада ҳимоя қилинмаётганликдан, шунингдек, ходимларнинг шикоятларига жавобан шифохона маъмуриятининг қўпол муносабатлари ҳақидаги баёнотлар янграган эди.

2019 йил 31 декабрь куни Хитой ҳукумати Уҳань шаҳрида пневмония тарқалгани ҳақида эълон қилди. Касалликнинг қўзғатувчиси – бу COVID-19 касаллигини келтириб чиқарадиган SARS-CoV-2 коронавирусининг янги туридир. 11 март куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) янги коронавирус пандемияси тарқалгани ҳақида эълон қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

1 Фикр

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг