Хитойда ўтган бир кунда беш кишида коронавирус аниқланди

0
556
Фото: REUTERS/Aly Song

Хитойда 16 май куни беш кишига коронавирус ташхиси қўйилди. Бу ҳақда Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси якшанба куни берган баёнотида хабар берган.

Янги касалланган беш кишининг иккитаси четдан келганлар бўлса, қолган учтаси Хитойнинг шимоли-шарқий Жилин шаҳрида аниқланган. Ҳозирги пайтда Хитойда коронавирусга чалинганлар сони 82 947 кишин, ўлганлар сони 4634 кишини ташкил қилмоқда.

Ўтган бир кунда Жилин шаҳрида тасдиқланган учта ҳолат Фенгман туманида аниқланган бўлиб, бу ер Хитой расмийлари томонидан CОVID-19 хавфи юқори бўлган ҳудуд сифатида таснифланган.

Ушбу туманда чекловлар кучайтирилган. Унга кўра, бир оиладан фақатгина бир кишига ташқарига чиқиб, зарурий нарсаларни сотиб олишга рухсат берилади. Аҳолига шаҳарни тарк этмаслик тавсия қилинди ва кетмоқчи бўлган ҳар бир киши сўнгги икки кун ичида коронавирус синовидан ўтган бўлиши керак. Жилин шаҳрида 13 майдан йўловчи ташийдиган поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг