bakiroo: «Тил масаласида Россия ҳужумига учраган мамлакат бу ҳужумни бартараф этмаса, албатта агрессияга учрайди.»

0
425
Очиқ манбалардан олинган фото

Тил масаласида Россия ҳужумига учраган мамлакат бу ҳужумни бартараф этмаса, албатта агрессияга учрайди. Ишонмайсизми? Яқин тарихга ва ён атрофингизга қаранг.

Россия рус тили ва русийзабонларни ҳимоялаш баҳонасида иккита давлатда Молдова (Днестрбўйи) ва Украинада (Донбасс) фуқаролар урушини келтириб чиқарган.

Эстония ва Латвияда гўёки русийзабонларни ҳимоя қилган бўлиб тинимсиз провокациялар уюштиради.

Украинанинг юраги Қримни, Грузиянинг жигари Абхазияни. буйраги Осетияни эса босиб олган.

Фашистлар Германияси маҳв этилгандан кейин охирги 75 йилда Европада қўшни давлатлар ҳудудини босиб олган ягона давлат – бу Россия.

Сурия ва Африкадаги жиноятларни эса санаб ўтиришга ҳожат йўқ.

Ўйлайсизки, Путин учун рус тили ва русийзабонлар шунчалар муҳимми? Асло. Ўғри Путин ва унинг бандитлари учун рус тили геосиёсий ўйинлар ва Путининг касал орзуси Совет иттифоқини тиклаш учун қурол холос. 2013 йилда Путин 43 минг Россия фуқаросини туркман газига алмаштиргани ёдингиздами?

Бирон бир давлатда агрессия уюштиришдан аввал Путин Россияси аввал чўнтак олигархиясини ишга солади. Путин ўғрилари ўша мамлакат ОАВлари, иқтисодиётнинг муҳим объектлари, нодавлат ташкилотлари устидан назорат ўрнатади. Тармоқларда бошқариладиган ижтимоий фикр яратишга алоҳида эътибор қаратилади ва миллиардлаб пул сарфланади.

Кейинги босқичда русийзабон камчиликнинг ёки бошқа камчиликнинг тил муаммоси кун тартибига олиб чиқилади. Бунда кўпроқ маҳаллий аҳоли вакилларидан ҳам фойдаланилади.

Шакллантириладиган Кремлпараст камчиликнинг ўта фаоллиги иллюзияси нофаол маҳаллий кўпчилик ўрнини босиб кетади. Элита ва унинг осон оғадиган қисми билан алоҳида иш олиб борилади, чунки улар сотиб олинишга мойиллигини ўзлари намоён этадилар.

Қарабсизки, жамият, давлат фалажланади, қаршилик қилиш таянч нуқталари синади, 2014 йил февралдаги Украина сингари ютиб юборишга луқум каби тап-тайёр бўлади. Ана кейин мамлакатга рус танкларини киритса бўлаверади.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг