Қўшма Штатлар Саудия Арабистони подшоҳи оиласига қарши кескин санкцияларни ваъда қилди

0
963

Конгрессдаги ҳар икки партия вакиллари журналист Жамол Қошиқчи ўлдирилиши муносабати билан Саудия Арабистонига қарши санкцияларнинг кенг кўламли пакети қабул қилиниш  масаласини қўллаб-қувватламоқда. 

Чеклов чоралари, шунингдек, подшоҳ оиласининг аъзоларига ҳам таъсир қилади. Бу хақида республикачи америкалик сенатор Линдси Грэм ўзининг Twitterдаги  микроблогида баёнот берган. 

«Гап Жамол Қошиқчининг шафқатсизларча ўлдирилиши хақида кетганда, бу АҚШ миллий хавфсизлиги манфаатларига мос эмас», -дея қайд этиб ўтиб, жумладан сиёсатчи, Саудия Арабистони «маданиятли жамиятнинг барча нормаларига зид бўлган бундай ёвуз қилмиши учун жавоб беради», деб ёзган. 

Аввалроқ, Дональд Трамп Америка Қўшма Штатлари, Саудия Арабистонининг иттифоқчиси бўлишда давом этишини эълон қилган эди. Шу билан бирга, президент Саудия Арабистонига нисбатан таклиф этилган қарши чораларни кўриб чиқишни ваъда қилди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг