Хушнудбек Худойбердиев: «Лаънати пропаганда»

0
898
Фото: https:www.obozrevatel.com

Ёдингизда бўлса, русларнинг лаънати пропаганда машинаси Ўзбекистондаги давлат органларида иш юритиш жараёнида давлат тили мавқейини мустаҳкамлашга оид қонун лойиҳаси бўйича дод-вой кўтаришиб, Ўзбекистон ҳукумати рус тилига қарши курашяпти, дея провокация қилишгани ҳақида аввалроқ ёзгандим.

Бу пропаганда шунчалик лаънатики, мана энди Россия Ташқи ишлар вазирлигининг вакили Мария Захарова ҳам расмий минбардан туриб, бизнинг қонун лойиҳаларимизга ўзича муносабат билдириб, рус тилини кўпчилик ўзбеклар хоҳлаётгани, бу қонун лойиҳаси тарафдорлари камчилигини айтибди.

Бунақа пропагандачиларга қарата «Эй, менга қара, сен кимсан ўзи бизнинг ички ишларимизга бурнингни тиқасан, қонун лойиҳаларимизга аралашасан, бор тошингни тер» дегинг келади.

Булар қанақа уятсизки, расмий минбарлардан туриб ёлғон гапиришдан ҳам тап тортмайди. Қаёқдан била қолдинг, бу қонун лойиҳаси тарафдорлари яққол камчиликни ташкил этишини? Қўлингда қанақа маълумотлар, далиллар бор? Ҳеч қандай! На қўлингда далилинг бор, на бизнинг қонун лойиҳаларимизни муҳокама қилишга ҳаққинг бор.

Бу борада Муҳримнинг ёзган фикрларига қўшиламан. Жумладан у шундай демоқда:

«Биз «миллатчилик бўлиб қолади», «ҳурматсизлик бўлади», деб минг иккиланиб, ҳижолат бўлиб фикр билдирамиз, андишанинг оти қўрқоққа чиқади. Улар бўлса юқори минбарлардан туриб «рус тилининг расмий сўзлашувда қолиши ўзбекистонликлар манфаатларига мос» дейди, очиқ-ойдин. Мана шунақа қилганидан кейин Латвия, Литва, Украина тажрибаси ўринли кўринади.

Ўзбекистон ва Россия муносабатларининг замонавий сифати умуман тил масаласи билан ўлчанмаслиги лозим. Россия аввало ўз муаммоларини билсин, Ўзбекистондаги тил муҳокамаларига умуман бурнини суқмасин. Шу ўринда бизнинг ҳам Мария Захаровага тенг минбаримиз жавоб қайтарса мақсадга мувофиқ бўлардику-я…

Йўқ, Мария Захаровасига ҳам, Путин Россиясига ҳам бошқача жавоб қайтариш керак — депутатларимиз ҳам, сенаторларимиз ҳам давлат тилининг устуворлигини мустаҳкамлайдиган ўша қонун лойиҳасини худди ЕОИИга қўшилиш ташаббусини олқишлаганларидек қабул қилсин, маъқулласин, сўнг бу қонун нусхасини уларга юборайлик. Энг яхши жавоб шу», – деяпти Муҳрим.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг