Олимлар энг зарарли ифлослантирувчи моддалардан бири – симобдан сувни тозалашнинг йўлини топдилар

0
1173

Симоб  ва бошқа токсик оғир металлар билан ифлосланган сув ҳамда атроф-муҳит ифлосланиши ва инсон саломатлигига зарар етказишнинг асосий сабабларидан биридир. Чалмерс Технология Университетининг Шведциялик олимлари электрокимёвий жараёнлар ёрдамида сувни тозалашнинг янги усулини тақдим этдилар. Бу хақида Хайтек маълумот бермоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, симоб, инсон саломатлиги учун энг зарарли моддалардан биридир. Бу асаб тизимига, мия ривожланишига ва бошқаларга таъсир қилиши мумкин. Бу айниқса болаларга таалуқли бўлади, шунингдек, ҳомиладорлик вақтида онадан болага ҳам ўтиши мумкин. Бундан ташқари, симоб табиат орқали тарқалади ва бутун озиқ-овқат занжирига кириб кетиши мумкин. Масалан, чучук сувда яшовчи балиқ танасида одатда кўп миқдорда симоб мавжуд бўлади.

Симобдан сувни тозалашнинг янги усули, унинг таркибини 99 фоизга қисқартириш имконини беради, дея таъкидлайди тадқиқотчи Бьорн Викман, «Nature Communications» журналида. Викман ва Кристиан Тунсу услуби, сувдан оғир металл ионларини бошқа металлар қотишмаси билан чиқариб олишдан иборатдир.
Сувдан токсик симоб , платина ва ўртада пайдо бўладиган электрокимёвий жараён ёрдамида чиқарилади. Натижада ушбу металларнинг мустаҳкам қотишмаси ҳосил бўлади. Олимлар, бу зарарлантириш мақсадидаги электрокимёвий қотишманинг биринчи холати эканлигини қайд этишмоқда.

Платина ва симобнинг ўзаро таъсирланиш схемаси.


Усулнинг яна бир хусусияти унинг самарадорлиги ва тезлиги ҳисобланиб, платинанинг битта атоми симобнинг тўртта атомига боғланиши мумкин. Шу билан бирга, симоб атомлари нафақат юзада, балки материаллар ичига чуқур кириб боради. Бу узоқ вақт давомида барқарор қотишмалардан фойдаланишга имкон беради. Бундан ташқари, келажакда электродни қайта ишлаш ва симобни хавфсиз услубда утилизация қилиш мумкин бўлади.

Викман ва Тунсу усули орқали, оғир металлардан сувни тозалашнинг кўплаб бошқа усулларидан фарқли ўлароқ, аниқ нуқталар билан ишлайди ва сувдаги бошқа моддаларнинг фаоллигига таъсир қилмайди.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг