Saudi Aramco энергияни сақлаш соҳасида ишлаб чиқариш фаолиятини бошламоқда

0
259
Фото: renen.ru

Немисларнинг Schmid Group ва Nusaned Investment ишлаб чиқариш ускуналар етказиб берувчилари, ўз навбатида Saudi Aramco нефть гигантининг шўъба корхонаси ҳисобланган Sabic Саудия кимёвий компаниясининг бўлинмаси, Саудия Арабистонида ванадей оқимли батареялар (Vanadium Redox Flow Batteries) ишлаб чиқариш бўйича корхонани тузиш учун кучларни бирлаштирди.

Корхона қуввати: йилига 3 ГВт *с. Стационар энергия сақлаш тизимлари ва, хусусан, оқимли батареялар учун жуда салобатлидир. Эҳтимол, бу дунёдаги ушбу турдаги батареялар ишлаб чиқарадиган энг йирик корхона бўлиши мумкин.

Шуни эслатиб ўтиш керакки, оқимли аккумулиятор- бу электрокимёвий энергияни сақлаш қурилмасидир. Бунда энергия мембрана билан ажратилган иккита суюқ компонентнинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлади. Компонентлар (электролитлар) алоҳида сиғим идишларда сақланади ва насос ёрдамида ёқилғи ячейкаси орқали тортиб чиқаради. Ўзаро кимёвий таъсирлар натижасида электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Саудия Арабистонида жойлашган RIWAQ Industrial Development Company саноатни ривожлантириш компаниясини ҳам ўз таркибига киритган консорциум, 2021 йилда янги корхонада батареялар ишлаб чиқаришни бошлашни режалаштирмоқда. Корхона қурилиши шу йилнинг иккинчи ярмида мамлакат шарқидаги Даммам-3 саноат шаҳарчаси майдонида бошланади.

Корхона қайта тикланадиган энергия лойиҳаларига, қайта тикланадиган энергия интеграциясига, телекоммуникация миноралари, конлар, олисдаги ва изоляция қилинган ҳудудлар, захира манбалари учун лойиҳаларга ванадий оқимли батареяларни ишлаб чиқаради. Ишлаб чиқилган энергия сақлаш тизимлари Everflow бренди остида сотилади.

«Янги қўшма корхона тез ривожланиб бораётган энергия сақлаш бозорида етакчи ўринни эгаллашга интилади ва иккала компания ҳам лойиҳани келажагига бўлган умумий қарашлари уни амалга оширишда садоқатли «, деди Schmid бош директори Кристиан Шмид.

Қўшма корхона шунингдек, Қиролликнинг қайта тикланадиган энергияни ривожлантириш бўйича режаларини амалга оширишга ҳисса қўшишни мақсад қилган. 2030 йилга келиб Саудия Арабистонида 56 ГВт фотоелектрик қуёш ва шамол электр станциялари ишлаши керак. Стационар энергия сақлаш тизимлари ушбу қайта тикланадиган қувватларни энергия тизимига интеграция қилиш учун жуда муҳим аҳамиятга эгадир.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг