“Кремний водийси — дунёнинг IT пойтахти“ деб номланган фильми энди ўзбек тилида!

1
1140
Фото: ru.wikipedia.org

“Кремний водийси” (рус тилида «Силикон водийси» ҳам дейилади) – Калифорния (АҚШ) штатидаги Сан-Франциско шаҳрининг жануби-ғарбий қисмида жойлашган инновациялар маркази.

Бу,- компьютерлар ва унинг таркибий қисмлари, микропроцессорлар ҳамда дастурий таъминотлар, мобиль алоқа қурилмалари, биотехнологоялар ва ҳ.к.лар ишлаб чиқариладиган юқори технологик компаниялар зич жойлашган ҳудуддир.

Дунёдаги бошқа мамлакатларда ҳам бир қатор бошқа инновацион кластерлар яратилган бўлсада, АҚШнинг “Кремний водийси” шундай турдаги марказларнинг етакчиси бўлиб қолмоқда.

Хусусан, “Кремний водийси” улушига Қўшма Штатларда қилинадиган барча венчур капитал қўйилмаларининг учдан бир қисми тўғри келади.

Эндиликда “Кремний водийси” ҳақида Юрий Дудь томонидан тайёрланган видеолойиҳа, телеграм каналидаги Alimoff командаси томонидан таржима ва дубляж қилинди. Дубляжда ўзига ҳос креатив ёндашув бўлганлигини алоҳида қайд этиб ўтиш керак.

Жумладан, Alimoff телеграм каналидаги мурожаатномасида бу лойиҳа ҳақида қуйидагилар маълум қилинган.

“Дўстлар! Бугун премьералар куни бўлди, шундай экан, кутиб олинг!

Юрий Дудьнинг бир неча кунлар олдин катта шов-шувларга сабаб бўлган ва ҳозирда 16 млн марта томоша қилинган “Кремний водийси — дунёнинг IT пойтахти“ деб номланган фильми энди ўзбек тилида!

Юрий Дудь билан ўзаро келишувимизга мувофиқ, фильмнинг Ютубдаги премьерасини бироз кечроқ муддатга суриб турадиган бўлдик.

Фильмни дубляжида ёрдам берган инсонлар, дўстим Фурқат Усманов ва Alimoff Team жамоасига миннатдорчилик билдираман!

Бу ишлар ҳеч қандай тижорий мақсадларни кўзламаган ҳолда холис қилинди.”

Мазкур видео лойиҳа ўзбек тилида сўзлашувчи ёшларнинг кенг аудиторияси учун мўлжалланган бўлиб, фойдали маълумот сифатида, ёшларнинг келажакдаги мустақил хаётларида олий мақсадларига етишиш учун қайсидир маънода кўмакдош бўлиб хизмат қилиши мумкин.

Лойиҳани бевосита Alimoff канали орқали тамоша қилишингиз мумкин.

 

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

1 Фикр

  1. 1) Ўзбек тили янада яхши ривожланиши учун у барча соҳаларда ишлатилиши керак, жумладан илм-фаннинг кўпчилик соҳаларида ҳам. Ҳозир Ўзбекистонда иш юритиш кўп мураккаброқ соҳаларда ўзбек ва рус тилларида аралаш олиб борилмоқда, чунки ўзбек тилида иш юритиши ва иш бажариши мумкин бўлган мутаҳассислар етишмайди, керакли адабиётлар ва терминологик тизимлар йўқ ёки етишмайди; 2) Ҳозирги глобаллашув даврида ўзбек тилидаги адабиётлар ва информацион ресурслар кўп мураккаб соҳаларда етишмаяпти. Шу нуқтаи назардан Alimoff гуруҳи амалга ошираётган ўзбек тилига таржима ишлари юксак даражада долзарб ва аҳамиятлидир; 3) Бирлашган Миллатлар Ташкилоти инглиз, хитой, рус, испан, араб ва француз тилларини халқаро тиллар сифатида эътироф этган. Бу тилларни 150-1500 миллионлаб инсонлар ривожлантирмоқда. Ўзбеклар сони таҳминан 40 миллион инсон бўлганлиги сабабли ўзбек тилидаги илм-фан жаҳон тилларидаги илм-фан даражасига етиши жуда қийин. Лекин туркий тилли қардош 30 миллат вакилларининг умумий сони таҳминан 250 миллион, яъни агар улар бир туркий тилни умумий илм-фан тили сифатида қабул қилиб, уни биргаликда ривожлантирганда эди, бу тил халқаро тиллар, жаҳон тиллари даражасидаги информацион ресурсга эга бўлиши мумкин эди. Лекин ҳозир шундай туркий тил йўқ. Кўп туркий миллатлар, айниқса Туркия турклари, ўзларининг тилини шундай имтиёзга эга бўлишга лойиқ деб ҳисобламоқда. 30 йилдан бери туркий миллатлар вакиллари ўртасида бу масалада баҳс кетмоқда; 4) Бу масаланинг қуйидаги ечими бор: барча туркий тилларнинг лингвистик қоидаларини математик ва компьютер лингвистика усулларидан фойдаланиб ўрталаштириш усули билан ўртатурк тилини яратиш ва уни еттинчи халқаро тилга, жаҳон тилларининг бирига айлантириш керак. Шунда бизлар буюк бобомиз Алишер Навоий ва барча бошқа боболаримизнинг орзусини амалга оширган бўлар эдик. Бу тил туркий тилларнинг тенгҳуқуқлигини, ҳар бир туркий тил ўз минтақасида давлат тили сифатида сақланишини ва ривожини таъминлар эди. Ўртатурк тили туркий халқлар орасида иҳтиёрий равишда ишлатиладиган миллатлараро мулоқот тили, умумтуркий ва умуминсоний аҳамиятга эга маълумотлар барча туркий миллатларнинг умумий ҳаракати билан жамланадиган тил вазифаларини бажариши мумкин бўлар эди. Натижада Туркий цивилизация Бирлашган миллатлар ташкилоти эътироф этадиган халқаро тиллар қаторига ўртатурк тили қўшилишига эришиши мумкин бўлар эди. Ўртатурк тили кўпчилик туркий тилларга, жумладан ўзбек тилига ҳам шева даражасида яқин бўлар эди. Бу янги вазиятни туркий тилли миллатлар орасидан, мисол учун, ўзбек миллатининг янги вазиятида кўриб чиқсак: ўзбек тилини билган инсон ўзбек тилидаги ва ўртатурк тилидаги, жаҳон тили даражасидаги жуда бой информацион ресурсга эга бўлиб юксак даражада ривожланган, жаҳон илм-фани даражасидаги билимли шаҳс бўлишга имконияти бўлар эди. Туркий цивилизация яна бир бор Жаҳон цивилизацияси тизимида илм-фани ва бошқа барча жиҳатлари ривожланган цивилизациялар қаторига қўшилар эди; 5) Шундай бўлса “Ўзбек тилим иккиламчи тил, рус ва инглиз тилини жиддий ўрганиш керак!” дейдиганлар дунёқарашидаги шундай тамойилдан воз кечар эди ва Ўзбекистон ёшлари ва элитаси тараққиётни инглиз, рус, хитой, араб тиллари каби ўрганиш қийин бўлган, бегона жаҳон тиллари билан эмас, балки миллий она тилимиз, ўзбек тили билан ва ўрганиш енгил бўлган қардош жаҳон тили, ўртатурк тили билан боғлар эди. 6) Бу ҳақда қаранг: Каримов Б.Р., Муталов Ш.Ш. Ўртатурк тили. «Ортатюрк» – среднетюркский язык. «Ortaturk» – the averaged turkic language. Тошкент: «Меҳнат», 1992; Каримов Б.Р., Муталов Ш.Ш. Усредненные языки: попытка решения мировой языковой проблемы. Ташкент: Изд-во «Фан», 2008 (2-nashr – 2019); Karimov B.R., Mutalov Sh.Sh. Averaged languages: an attempt to solve the World language problem. Tashkent: Fan, 1993 (2-nashr – 2008; 3-nashr – 2019). Ҳамда қуйидаги гуруҳда ҳам бу ҳақда маълумотлар бор: https://www.facebook.com/groups/117660641973811/

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг