Нашанинг коронавирус инфекциясига таъсири аниқланди

0
4758
Фото: Igor Kovalchuk, University of Lethbridge

Канадалик олимларнинг таъкидлашича, улар етиштирган наша навларидан олинган экстракт инсон танасини SARS-CoV-2 коронавирусининг кириб келишидан ҳимоя қилиши мумкин экан.

Летбридж университети биологлари инсон нафас йўллари ва ичак тўқималарининг 3-D ўлчовли моделларида каннабидиол миқдори юқори бўлган 800 дан ортиқ наша уруғларидан экстрактларни синаб кўришди. Олимлар ушбу каннабиоиднинг ген экспресиясига таъсир қилиши ҳамда АCE2 оқсили ва TMPRSS2 ферменти даражасига таъсир қилиши мумкин деган эҳтимолидан келиб чиқишди; булардан коронавирус тананинг ҳужайраларига кириб боришда фойдаланади.

Натижада, каннабидиол ҳақиқатан ҳам таъсир қилиши мумкинлиги маълум бўлди. Тадқиқотчилар бир неча ўсимлик навларини топдилар, уларнинг экстракти АCE2 ва TMPRSS2 экспрессиясини камайтирди ва баъзи ҳолларда сезиларли даражада. Шу билан бирга, бошқа навлари, аксинча, оқсил даражасини оширди.

Олимлар томонидан топилган каннабидиолнинг таркиби COVID-19 нинг олдини олиш ва даволаш учун ишлатилиши мумкин деб ҳисобланмоқда. Бироқ, улар томонидан эълон қилинган тадқиқот натижалари рецензиядан ўтказилмади ва муаллифларнинг ўзлари ушбу мавзуни янада чуқурроқ ўрганиш зарурлигини таъкидламоқдалар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг