ЕОИИ ва Туркистон карами (видео)

0
980
Фото: tengrinews.kz

Қўшнимиз Қозоғистон матбуотининг бир неча кундан бери ёзишича, Туркистон вилояти фермерлари етиштирган эртаки карам ва пиёзларини Россия ҳудудига ўтказа олмай хонавайрон бўлишмоқда. Фермерлар карам ва пиёзларни даланинг ўзида йўқ қилишга киришган.

Қизиқ а, чегарада ўзбек ва тожик карам ва пиёзи юкланган фураларга йўл очиқ, қозоқларникига эса рухсат йўқ. Рухсат йўқ, тамом. Ишга Қозоғистон ҳукуматининг аралашуви ҳам фойда бераётгани йўқ.

Кремлпараст манбаларнинг ёзишича (қозоқ биродарларимиз юртидаям улар роса палак отган) бунга Туркистонликларнинг Медведевнинг хотини қариндош уруғлари назоратида бўлган «Мираторг» компаниясилардан қорамол сотиб олишгани ва Ўзбекистонга гўшт сотиш орқали катта даромадга эга бўлгани сабабмуш.

 

Яъни, Туркистонлик қозоқ биродарларимиз Ўзбекистонга гўшт сотишдан топганларини ўғри Медведевнинг қариндошлари билан бўлишмаган. «Доля» беришмаган.

Энди ўйлаб кўринг яна, мана шуми биз истаётган умумий бозор?

Мана шуми на қоидаси ва на тутуруғи йўқ (ҳатто бандитларда ҳам принцип бўлади)ЕОИИ?

Ким кафолат беради эртага бизнинг деҳқон ва фермерларимиз билан ҳам айни пишиқчилик пайти шу каби ҳолатлар юз бермаслигига?

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг