Коронавирусни юқтириб олган Имомали Раҳмон Германияга учиб кетдими?

0
1632
Фото: www.gezitter.org

Gezitter.org сайти Тожикистон президенти Имомали Раҳмон COVID-19 ни юқтириб олганлиги ва шу муносабат билан, у 3 май куни Phoenix Air компаниясининг Gulfstream G-III самолётида Душанбедан Германиянинг Рамштейн шаҳрига махсус рейс билан учиб кетганлиги ҳақида хабар берди.

Сайт, бевосита Тожикистон махсус хизматидаги манбаларига таяниб, ушбу самолёт махсус тиббий ускуналар билан жиҳозланганлиги, тиббиёт ходимлари бўлганлиги ва аҳволи оғир бўлган беморларни ташиш учун мўлжалланганли тўғрисида ёзди.

Шунингдек, “мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинганига қарамай, Раҳмон узоқ вақт давомида жамоатчилик олдида кўриниш бермаганлиги, Рахмоннинг касаллиги, манбаларга кўра, ҳақиқатга кўпроқ ўхшайди”, дейилади Gezitter.org сайтида.

Бироқ, 5 май куни INTERFAX.RU томонидан эълон қилинган хабарда давлат раҳбарининг маслаҳатчиси Абдужабор Раҳмонзода томонидан бу маълумот инкор этилди.

“Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг Германияга даволаниш учун жўнаб кетгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди,” – деди давлат раҳбарининг маслаҳатчиси Абдужабор Раҳмонзода.

«Шу кунларда, «аср вабоси»га қарши биргаликда курашиш ва ғалаба қозониш учун ҳукумат атрофида бирлашиш керак бўлган бир пайтда Шарофиддин Гадоев (муҳожиротдаги тожик мухолифатининг вакили – ИФ) чет элдан ёлғон хабарларни ижтимоий тармоқларда тарқатмоқда, гўё мамлакат раҳбари, мамлакат президенти касал ва самолёт билан Германияга юборилган”, – деди Раҳмонзода. Унинг сўзлари Тожикистоннинг “Ховар” ахборот агентлиги хабарида келтирилган.

“Раҳмон ўз иш жойида”, дея ишонтиришга ҳаракат қилади Раҳмонзода.

«Мен аниқ айтишим мумкин, Гадоев таъкидлаган (…) Phoenix Air компаниясининг Gulfstream G-III самолёти Тожикистон ҳукуматининг рухсати билан 3 май куни Германиядан Тожикистонга гуманитар ёрдам юклари билан Душанбега учиб келган», дейилади хабарда.

Воқеалар ривожини кузатиб боришда давом этамиз.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг