Жанубий Корея аста секин нормал ҳаётга қайтмоқда.Мамлакатда бейсбол мусобақаси бошланди

0
1021
Фото: Lee Jin-man/AP

Жанубий Кореяда профессионал спорт мусобаларини ўтказишга рухсат берилмоқда. Бу эса ҳозирги коронавирус пандемияси даврида мамлакатнинг нормал ҳаётга қайтаётганининг илк белгиларидан биридир.

Сешанба куни Кореянинг бейсбол жамоалари қатъий хавфсизлик чораларига амал қилган ҳолда мухлисларсиз стадионларда мусобақани бошладилар. Бу кунга бешта учрашув ўтказилиши белгиланган. Мазкур мусобақа пандемия сабабли бир ойдан кўпроқ вақт тўхтаб қолганди.

Жанубий Кореянинг футбол лигаси ҳам худди шундай қоидалар остида жума кунидан бошланади.

Al-Jazeera мухбири Роб Мак Брайд Инчондаги SK Wyverns ва Hanwha EaglesСК жамоалари ўртасидаги ўйин ҳақида хабар берар экан, шундай деди:

«Бу Жанубий Кореяда узоқ кутилган бейсбол мавсумининг бошланиши эди. Аммо томошабинларсиз ғалати ҳиссиёт пайдо бўлди. Ўриндиқлар мутлақо бўш. Трибуналарнинг баъзи жойларида ниқоб таққан мухлисларнинг суратлари бор. Барча ўйинчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун учун жуда эҳтиёткор чоралар кўрилмоқда. Ҳар бир киши стадиондага киришдан олдин ҳароратини текширтириши керак. Шунингдек, улар маълум миқдорда ижтимоий масофаланишга амал қилган ҳолда машқ қилишади. Қўл бериб кўришиш, қучоқлашиш ва тупуриш мумкин эмас. Энг эътиборни жалб қиладиган нарса шуки, бейсбол ўйинчиларининг бармоқларини оғизларига солишлари тақиқланган. Бу эса тўпни отувчи ўйинчилар учун жуда мушкул қоидадир.»

Жанубий Кореядаги чекловлар аста-секин енгиллаштирилмоқда. Расмийлар 13 майдан бошлаб мактабларни қайта очишга тайёрланмоқдалар.

Жанубий Кореяда сешанба куни 3 нафар одамда вирус аниқланди ва икки киши вафот этди. Бу эса 18 февралдан бери қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг