COVID-19: 1,6 миллиард киши тирикчиликсиз қолиши мумкин

0
710
Фото: news.un.org

Расмий шартномасиз меҳнат қиладиган 1,6 миллиарддан ортиқ одам пандемия натижасида ўз даромадларини йўқотиши мумкин. Бу одамлар бошқаларга қараганда камроқ ҳимояланган: фавқулодда вазиятларда улар ишсизлик нафақаларига ёки бошқа ижтимоий ёрдамга умид қила олмайдилар.

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) дунёдаги 430 миллионга яқин корхона пандемия билан боғлиқ ишларни тўхтатиб туриш арафасида турганини, бу юз миллионлаб одамлар даромадларини йўқотиш хавфи остида эканлигини англатади.

ХМТ бош директори Гай Райдер ҳукуматларни аҳолининг энг заиф қатламларини, меҳнат бозори инқирозидан энг кўп зарар кўрган одамларни ҳимоя қилиш учун шошилинч чоралар кўришга чақирди.

«Миллионлаб одамлар учун топган даромадининг етишмаслиги, улар ейиш учун нарсага эга эмаслигини англатади, уларнинг хавфсизлиги хавф остида ва келажаги номаълум», дейди ХМТ раҳбари янги тадқиқотлар натижаларини тақдим этар экан. «Миллионлаб корхоналар зўрға чўкмай турибди. Уларнинг тўплаб қўйган нарсалари ёки қарз олиш имконияти йўқ”. «Уларга ёрдам кўрсатилмаса, улар йўқ бўлиб кетадилар», дея қўшимча қилди у.

Бу ХМТнинг пандемия бошланганидан бери нашр этаётган меҳнат бозори ҳолати тўғрисидаги учинчи нашридир. Ташкилот мутахассисларининг маълумотларига кўра, дунёда жами 3,3 миллиард киши меҳнат қилади, уларнинг икки миллиарди норасмий иқтисодиёт соҳасида банд бўлиб, шундан 1,6 миллиарди яқин келажакда ишсиз қолиши мумкин. Уларда меҳнат шартномалар мавжуд бўлмаганлиги сабабли, ҳеч ким уларга ишдан бўшаганлик бўйича нафақа тўламайди – улар шунчаки ўз муаммолари билан ёлғиз қолиб кетадилар.

ХМТ ҳисоб-китобларига кўра, норасмий секторда меҳнат қилаётганларнинг даромади карантиннинг биринчи ойида 60 фоизга камайди. Баъзи минтақалар бошқаларга қараганда кўпроқ зарар кўрди: масалан, Африка ва Лотин Америкасида бу кўрсаткич 80 фоизни, Европа ва Марказий Осиё учун эса 70 фоизни ташкил этди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, жорий йилнинг иккинчи чорагида глобал миқёсда иш куни 10,5 фоизга қисқартирилади, бу 305 миллион иш жойининг йўқолишига тенгдир. Бу аввалги иш вақтини 6,7 фоизга қисқартириш (195 миллион иш) билан таққослаганда, қуюқроқ прогноздир.

Кўпгина минтақаларда вазият янада пессимистик сценарий бўйича ривожланмоқда. Масалан, Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари иш вақтининг 11,8 фоизга қисқаришини кутмоқдалар.

ХМТ нафақат шартномасиз ишлайдиган одамларни, балки корхоналарнинг ўзларини, айниқса кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чораларни кўришга чақирмоқда. Хусусан, иқтисодий тикланиш ва ҳаётнинг нормал ритмига қайтиш даврида одамларни иш билан таъминлаш, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш зарур.

ХМТ таъкидлашича, халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, хусусан, бой давлатларда амал оширилганидек, иқтисодиётни рағбатлантириш чораларини кўриш учун кам даромадли давлатлар учун қарз юкини енгиллаштириш жуда муҳимдир. Мутахассисларнинг фикрига кўра, фақат манашундай йўл билан глобал даражада самарали ва барқарор тикланишига эришиш мумкин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг