“Рено” ҳамда “Нисан” автомобилсозлик компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик хавф остида эмас.

0
261

Франция ва Япония ҳукуматлари алянсни қўллаб-қувватлашларини билдиришди, хабар беради Евроньюс.

Бу ҳақида Франция иқтисодиёт ва молия вазири Брюно Ле Мер ўзининг япониялик ҳамкаси Хиросигэ Сэко билан Парижда ўтказилган учрашуви якунларига кўра маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, томонлар мазкур ўзаро самарали ҳамколикни сақлаб қолишга ҳаракат қилишмоқда. “Ҳозир саноат гуруҳи мазкур иш билан боғлиқ қатор қийинчиликларни бошдан кечирмоқда. Аммо бу қийинчиликлар алянсни заифлалаштирмаслиги, ушбу саноат корхонасида юз минглаб иш ўринлари қисқартирилишига олиб келмаслиги зарур. Қайтараман, бу дунёдаги энг йирик автомобилсозлик концернидир. Шу сабабдан бундай музокараларни Япония иқтисодиёт вазири билан олиб бориш фойдали. Муҳими шундаки, ҳар иккаламиз Япония ва Франция ҳукуматлари “Рено” ҳамда “Нисан” ўртасидаги алянс гуллаб-яшнашини хоҳлашини баралла айта оламиз”, деди Франция иқтисодиёт ва молия вазири.

Бу орада “Рено» бош директори вазифасини бажаришга киришган Тьерри Боллоре жамоатчилик ҳамда бозорни тинчлантиришга уриняпти. У ўзининг Твиттердаги саҳифасида компания ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилгани сабабли ҳеч қандай узилишларсиз фаолиятини давом эттришини ёзган.

Пайшанба куни “Нисан” директорлар кенгаши Карлос Гонни раис лавозимидан истеъфога чиқаришга овоз берди. Бундан ташқари Япония автоконцерни директорлар кенгаши раиси лавозимига кенгаш аъзолари орасидан муносиб номзодни кўриб чиқиш учун махсус комиссия тузилганини эълон қилди.

Карлос Гон душанба куни Токио прокуратураси терговчилари томонидан Япония молиявий қонунчилигини бузишда гумон қилиниб қўлга олинган эди. Прокуратура маълумотларига қараганда, Гон 5 йил давомида Нисандан рағбат тариқасида 90 миллион доллар олган. Аммо солиқ декларацияларида бу маблағнинг яримини кўрсатган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг