Маскнинг сунъий йўлдош Интернети олти ойдан кейин ишга тушади

0
780
Фото: SpaceX webcast

SpaceX тахминан уч ой ичида Starlink алоқа тармоғини бета-тестдан ўтказишни бошлайди ва олти ой ичида ушбу хизматдан чекланган миқдорда киришни таъминлайди, деб ёзди компания раҳбари Илон Маск ўзининг Твиттер саҳифасида. Биринчи синовлар юқори кенгликларда ўтказилади.

Тезкор Интернетни тарқатиш учун сунъий йўлдошлар туркумини яратиш бўйича SpaceX нинг шов-шувли лойиҳаси, 60 та сунъий йўлдошни Ернинг паст орбитасига олиб чиққанидан сўнг, ушбу хизматнинг амалий жиҳатдан ишга туширилиши йўлида яна бир қадам қўйилди. Энди уларнинг сони 422 дона бўлиб, техник жиҳатдан хизматларини шимолий ярим шарда ишга тушириш учун тайёр.

Space раҳбари Илон Маск ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали, юқори кенгликларда хусусий бета синовлари тахминан уч ойдан кейин, оммавий бета-синовлар эса олти ойдан кейин бошланиши ҳақида маълум қилди. Германия юқори кенглик зонасига кирадими деган саволга Маск қатъий ишонч билан ижобий жавоб берди.

Ёпиқ тест жараёни SpaceX ва Tesla ишчилари ва уларнинг оилалари ўртасида эҳтимол ўтказилади, Маск одатда янги автомобиллар учун дастурий таъминотларининг барча синовларини худди шундай тарзда ўтказиб келади, деб ёзади Ars Technica.

Агар Маскнинг режаси амалга ошса, Starlink ҳар қандай бошқа сунъий йўлдош Интернет провайдерларига қараганда яхшироқ ҳолатга эришади. Макснинг сўзларига кўра, асосий эътибор қаратилаётган- алоқа етиб бориши мураккаб бўлган ҳудудларда яшовчилар учун эса – ушбу лойиҳа ягона алоқа ўрнатиш варианти бўлиши мумкин.

Сунъий йўлдош сигналини қабул қилиш учун Маскнинг тасвирлаб беришига кўра, «ҳудди таёқчага ўрнатилган НУЖ» каби кўринишидаги кичик ер усти антенналари жойлаштирилади. SpaceX хабарларидан, яратилаётган тизимда ушбу антенналарнинг роли нимадан иборат эканлиги тўлиқ ангалб бўлмади. Эҳтимол, бу мижозларни оҳирги нуқтадаги қабул қилувчи қурилмаларидир.

Энг муҳими шундаки, улардан фойдаланиш содда ва гигабит тезлиги 25 дан 35 мс гача бўлиб, вақт бўйича 10 мс гача бўлган гигабит тезлик билан таъминлайди. Бу нафақат юқори сифатли видео қўнғироқлар учун, балки киберспорт бўйича профессионал мусобақалар учун ҳам етарлидир.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг